Куртуа: "Мен Испанияни севиб қолдим ва у ерга қайтмоқчиман"
20 сен 2016 12:37
Янгиликлар
Куртуа: "Мен Испанияни севиб қолдим ва у ерга қайтмоқчиман"
"Челси" дарвозабони Тибо Куртуа келажакда Испанияга қайтиш ниятида эканлигини тан олди.
"Атлетико" билан хайрлашиш вақти келганида, бир амаллаб кўз ёшларимни тийдим. Ҳозиргача бу клубнинг қўллаб-қувватлашини ҳис қиляпман. Келажакда Испанияга қайтмоқчиман. Гап фақат "Атлетико"да эмас, балки Мадрид ва мамлакатдаги қулайликда. Тезда Испанияни севиб қолдим, менга одамлар, ҳаёт тарзи, таомлар ёқди. Испанияликларнинг одати - тушликдан сўнг мизғишни сақлаб қолганман, асосан испан телевидениясини томоша қиламан. "Челси" билан шартномам яна 3 мавсум амалда. 2018 йилда ҳамкорликни давом эттириш ҳақида ўйлаб кўрамиз" - дейди Куртуа.
Фикрлар