

"Франция антифутбол намойиш қилди. Бу уларнинг ҳуқуқи, улар шундай ўйин кўрсатишлари мумкин, бироқ бундай ўйинни кўриш жуда ёқимсиз. Фақатгина французларнинг тактикаси эмас, ҳакамлик ҳам яхши бўлмади. У бизнинг фойдамизга умуман ҳуштак чалмади", - деди Куртуа.
Франция ЖЧ финалида Англия ёки Хорватия термаларидан бири билан баҳс олиб боради.



