UZ

Сўнгги янгиликлар

13:04"Барселона" етакчисини "Манчестер Сити"га сотмайди  0 12:27Мареска "Челси" ҳужумчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  0 11:59"Андижон" "Сўғдиёна" ва "Нефтчи" ҳимоячиларига кўз тикди  2 11:37"Ливерпуль" Салоҳни "Интер"га қарши ўйин қайдномасига киритмайди  1 11:09"Реал" трансферлари тақдири Винига боғлиқ  2 10:27Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди  36 09:47"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди  9 09:19Слот ва Салоҳ ўртасидаги низода "Ливерпуль" раҳбарияти кимни қўллаб-қувватлаши маълум  2 08:54Суперлига-2025: Иккинчи давранинг энг омадли трансферлари тўққизлиги  2 08:26"Андижон" сардори фаолиятини водийнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  4 08:00Неймар қийин ўтган мавсум ва мақсадлари ҳақида фикр билдирди  0 07:36Неймар ваъдасида турди. "Сантос" сўнгги турда йирик ғалабага эришди ва Элитада ўз ўрнини сақлаб қолди  2 03:08А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га "Ювентус" устидан ғалабани тақдим этди  11 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди  145 01:31Бундеслига. "Боруссия" ўз майдонида "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0

Куртуа "Ал Ҳилол" билан дуранг бўйича тушунтириш берди Янгиликлар

Куртуа "Ал Ҳилол" билан дуранг бўйича тушунтириш берди

"Қаймоқранглилар" дарвозабони ўйинни суст бошлашганини тан олди ва жамоа иккинчи бўлимда кучайганини қайд этди.

"Реал" дарвозабони Тибо Куртуа жамоанинг Саудия Арабистонининг "Ал Ҳилол" клубига қарши Клублар ўртасидаги ЖЧдаги илк учрашуви ҳақида фикр билдирди. Учрашув 1:1 ҳисобида якунланди ва қўшиб берилган вақтда Федерико Вальверде пенальтини голга айлантира олмади.

"Биринчи бўлимда жуда секин ўйнадик ва ўз ритмимизни топишда қийналдик, улар эса яхшироқ ҳаракат қилишди. Биз гол уришга муваффақ бўлдик, аммо улар пенальти орқали ҳисобни тенглаштирди. Ўйлайманки, иккинчи бўлимда яхшироқ тўп тепдик. Агар худди шу руҳда давом этсак, бир нечта учрашувларда ғалаба қозонамиз", – деди Куртуа.

ФИФА Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати 2025 йилнинг 15 июнидан 13 июлига қадар АҚШда бўлиб ўтади. Турнирда саккиз гуруҳга бўлинган ҳолда 32 та жамоа иштирок этмоқда. Ҳар бир тўртликдан иккита энг кучли жамоа плей-офф босқичига йўл олади.

"Реал"нинг кейинги ўйини 22 июнь куни "Пачука"га қарши кечади. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика