UZ

Сўнгги янгиликлар

12:51Алонсонинг биринчи қурбони: "Реал" мураббийи ҳимоячилардан биридан воз кечди  1 12:23"Динамо" етакчиларидан бири жиддий жароҳат олди. У Туркияда операция қилинади  2 11:57"Машъал" 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 11:30Ибрагимович Мессининг жамоадошларини танқид қилди: "У ҳайкаллар билан ўйнамоқда"  14 10:40"Астон Вилла" бир қатор футболчилар билан хайрлашди  0 10:12Лионель Месси кежалаги борасида бир қарорга келди  17 09:55КЖЧ. "Ал Ҳилол" тўртта гол уриб, "Манчестер Сити"ни мусобақадан чиқариб юборди  41 09:43ОКМК дарвозабони жамоани тарк этишга яқин  1 09:10"Ким қолишни истамаса, хайр!". "Интер" сардори Лаутаро ЖЧни тарк этганига муносабат билдирди  6 08:44Сенсация! "Ал Ҳилол" даҳшатли ўйинда "Манчестер Сити"ни мағлуб этди ва кейинги босқичга йўл олди  100 08:20Суперлига. 15-тур баҳсларининг бошланиш вақтлари маълум  0 07:40Криштиану Роналду: "Бу аллақачон ўтмиш"  19 04:34"Манчестер Сити" — "Ал Ҳилол". Таркиблар маълум  67 02:00КЖЧ. "Интер" Бразилия жамоасига мағлуб бўлди ва турнирни тарк этди  25 01:11Миржалол Қосимов: "Тўрт ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз. Футболчиларга ортиқча босим қилиб юбордим, деган хаёл келди"  11

Достон Ибрагимов қаерга ғойиб бўлди? Янгиликлар

Достон Ибрагимов қаерга ғойиб бўлди?

2019 йил 7 апрель.

"Бухоро" спорт мажмуасига 7 минг киши жамланган. "Воҳа дербиси"нинг 27-дақиқасида жарима майдонининг ташқарисидан тепилган тўпни россиялик Евгений Черемесин илиб олса, эҳтимол, кимларнингдир уйида "тошойна синиши" мумкин эди...


Аммо, "ўқ нишонга тегди". Эҳтимол, шу куни "кончилар" дарвозасини Мануэль Нойер ёки Икер Касильяс қўриқласа ҳам, натижа ўзгармасди. Чунки бу зарба 22 ёшли футболчининг тақдирида бурилиш ясаши керак эди. Шундай бўлди ҳам: у Эктор Купернинг назарига тушди, миллий жамоадан таклиф олди ва Туркия термасига қарши баҳсда дебютини нишонлади. 

суратда Ибрагимов турк футбол афсонаси Эмре Белозўглу ва "Лестер" ҳимоячиси Чағлар Союнжуни ортда қолдиряпти

Буларнинг барчаси 2019 йилнинг ёзида рўй берган. Лекин, тилларда достон бўлиши кутилган Ибрагимов тез орада катта саҳнадан бутунлай йўқолди. Ўша куни Достоннинг зарбасини иложсиз қарашлар билан дарвоза тўрига кузатиб қўйган Эркин Байдуллаев 37 ёшида Суперлигани "ёндираётган" бир пайтда навоийлик йигитчани ҳеч ким эсламаяпти. 

У қаерга ғойиб бўлди?

Ўша гол Ҳамиджон Актамовга қаттиқ таъсир қилган бўлса керак, 2020 йилнинг аввалида Ибрагимовни "Бухоро"дан тортиб олди. Ҳаммаси яхши кетаётганди. Навбатдаги воҳа дербисига қадар. Элитадаги ўрнини сақлаб қолиш учун курашётган воҳанинг 2 клуби август ойида яна тўқнашди. Достон бу гал навоийликлар сафида эди.

Ўйиннинг 30-дақиқасида нохуш воқеа юз берди. Ибрагимов бу гал гол урмади, аксинча майдонга қулади ва ўрнидан туролмади: ярим ҳимоячининг тиззаси шикастланган эди. 

Жароҳат -  футбол аҳлининг энг катта ва қурқинчли думшани. Тиззадаги жароҳатлар эса 10 карра хавфлироқ. Бундай ҳолатда зудлик билан "операция"га эҳтиёж туғилади. "Қизилқум" шифокорлари эса жарроҳлик амалиётига зарурат йўқлиги, Ибрагимов муолажалар билан тузалишига ишонишганди. Оқибатда ярим ҳимоячи дастлаб сафдан, кейин ёддан чиқди...

Достоннинг ўзи ўша кунларни шундай эслайди: "Афсуски, оилавий муаммолар бошланган пайтда жароҳатга йўлиқиб қолдим. Шунақа пайт бўлдики, футбол ёки оила танловини қилиш мажбурияти ҳам пайдо бўлди. Футболчининг тақдири шундай экан. Ўйнаб турсангиз ҳаммага кераксиз. Шикастланган пайтингизда кераксиз инсонга айланасиз. Одамлар сиздан қочишни бошлайди. Ўша ўйиндан кейин майдон ташқарисида қолиб кетдим. "Операция" учун керакли пулни тополмадик. Оғир кунлар эди. Не азобда ёрдам сўраган кишиларим юзини тескари бурди...

Футболни жуда ҳам соғингандим. Таваккал қилиб, биринчи лигада "Ғиждувон" сафида ўйнаб кўришга қарор қилдим. Жароҳат қайталамаса, 2021 йилнинг ёзида Суперлигага қайтмоқчи эдим. Аммо, апрель ойида тиззам яна чиқиб кетди. Ўша пайтдаги руҳий ҳолатимни тушунтириб беролмайман. Аммо, душманларим ҳам бу туйғуни ҳеч қачон ҳис қилмасин".

Синовли кунларда ёрдам учун чўзилган битта қўл, барчасини ўзгартириш учун битта йўл ҳар доим топилади. Достон Ибрагимов ҳали таслим бўлгани йўқ. У кучлироқ бўлиб қайтмоқчи. "Машъал" футбол клуби ва жамоа бош директори Илҳом Қурбоновнинг ёрдами билан тиззасини "операция" қилдирган ярим ҳимоячи шу кунларда муолажаларнинг охирги босқичини ўтказяпти. Унинг ўзи ёзда "камбэк" қилишни режалаштирмоқда. Қайтганда ҳам ундан юз ўгирганларга ҳали синмагани ва нималарга қодирлигини исботлаш учун қайтмоқчи. Биз унга омад тилаймиз, кутамиз ва кузатамиз...

p.s. Ибрагимовнинг тақдирида "Бухоро" билан қандайдир чамбарчаслик бор: 

- У Суперлигада асосий таркибда тушган илк ўйинини "Бухоро"га қарши ўтказган.

- 2 йилдан кейин "Бухоро"даги ўйинлари билан терма жамоага чақирув олган.

- 2020 йилда "Бухоро"га қарши ўйинда оғир жароҳатга йўлиқиб, ҳаёти ўзгариб кетган.

- У ёзда "Машъал" таркибида майдонга қайтмоқчи. Энг қизиғи, муборакликларнинг 2-даврадаги дастлабки рақиби яна "Бухоро" бўлади. Тақдир ёки тасодиф?

2020 йилнинг май ойида олинган интервью: Достон Ибрагимов: “Мақсадим Осиёда энг яхши футболчи бўлиш” 







Муаллиф :
Рейтинг: +27   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика