Куман ўзининг дисквалификацияси ҳақида гапирди

Sherzod Nurmatov
2 май 2021
"Барселона" устози Рональд Куман дисквалификация ҳақида тўхталди.

Эслатиб ўтамиз, мураббий захира ҳакамини ҳақорат қилгани боис икки ўйинга четлатилганди.

"Биз апелляция тайёрламоқдамиз, чунки жазо ҳаддан ташқари ортиқча. Агар ҳакамлар ҳақиқатан ҳам ҳақорат қилинса, у ҳолда айбдор 20 ўйинга дисквалификация қилинади.

"Валенсия"га қарши ўйинда мен захира ўриндиғида бўлмайман. Биз буни муҳокама қилиб олдик, мураббийлар штабимиз аҳил", – деди Куман.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Marca