

Эслатиб ўтамиз, мураббий захира ҳакамини ҳақорат қилгани боис икки ўйинга четлатилганди.
"Биз апелляция тайёрламоқдамиз, чунки жазо ҳаддан ташқари ортиқча. Агар ҳакамлар ҳақиқатан ҳам ҳақорат қилинса, у ҳолда айбдор 20 ўйинга дисквалификация қилинади.
"Валенсия"га қарши ўйинда мен захира ўриндиғида бўлмайман. Биз буни муҳокама қилиб олдик, мураббийлар штабимиз аҳил", – деди Куман.



