Куман: "Назарий жиҳатдан олиб қараганда, биз гуруҳдаги энг яхшисимиз"
10 окт 2020 17:21
Янгиликлар
Куман: "Назарий жиҳатдан олиб қараганда, биз гуруҳдаги энг яхшисимиз"
"Барселона" бош мураббийи Рональд Куман ЕЧЛдаги гуруҳ ҳақида гапирди.
Эслатиб ўтамиз, каталонияликлар ЕЧЛ гуруҳ босқичида "Ювентус", Киевнинг "Динамо"си ва "Ференцварош"га қарши баҳс олиб боради.
"Назарий жиҳатдан олиб қараганда, биз гуруҳдаги энг яхшисимиз. Бироқ буни исботлаш керак. Биз яхши тайёрланиб, рақибларни тахлил қила олишимиз керак. "Ювентус" йилдан йилга ривожланмоқда, таркибда Криштиану Роналду каби ҳужумчи бор. Бироқ бизда Пьянич ушбу рақиб ҳақида кўпроқ маълумот бериши мумкин", - деди Куман.
"Барселона" сўнгги бора 2015 йилда ЕЧЛ совринини қўлга киритганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" ўз майдонида "Машъал"га мағлуб бўлди
ЖЧ U-17. Ўзбекистон Ирландияга имкониятни бой берди
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
Фикрлар