Куман: "Ажойиб ўйин бўлди"
14 янв 2021 15:57
Янгиликлар
Куман: "Ажойиб ўйин бўлди"
"Барселона" бош мураббийи Роналд Куман Испания Суперкубоги доирасида "Реал Сосьедад"га қарши ўйин ҳақида тўхталди.
Эслатиб ўтамиз, учрашувдаги ғолиб пенальтилар сериясида аниқланди ва унда "Барселона" омадлироқ келди.
"Ажойиб ўйин бўлди. Икки жамоа ҳам интенсив ҳаракатлари билан ажралиб турди, тўп у дарвозадан бу дарвозага тез бориб келди. Рақибимиз жуда кучли эди. Ўйиннинг дебютида рақиблар кучли прессинг уюштиргани сабабли ўйин чиқмади. 15-20 дақиқа ўтиб, ўйинимизни топиб олдик", - деди Куман.
"Барселона" турнир финалида "Реал" ёки "Атлетик"ка қарши ўйнайди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум
ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
"Барселона" "Овьедо"ни аяб ўтирмади ва Ла Лига пешқадамига айланди
Фикрлар