UZ

Сўнгги янгиликлар

19:53"Ливерпуль" испаниялик мутахассис номзодини ўрганмоқда  2 19:50Суперлига. "Машъал" – "Қизилқум" 0:0 (матнли трансляция)  1 19:29Суперлига. "Пахтакор" – "Навбаҳор": Пажишек, Кати, Фернандес асосий таркибда, Турдимуродов, Рўзиев ва Илич захирада  6 19:19Конте: "Агар Беллингем унинг натижасини такрорлаганида, "Олтин тўп"ни қўлга киритарди"  2 19:00Суперлига. "Нефтчи" – "Андижон" 1:0 (матнли трансляция)  37 18:26Сэр Алекс Фергюсоннинг хотиралар китоби нашрдан чиқади  1 18:08"Насаф"нинг ўйини Самарқандда, "Сўғдиёна"нинг учрашуви эса мезбон мақомида Тошкентда ўтказилади  7 17:35Ўзбекистон Кубоги саралаш босқичига қуръа ташланди  0 17:15"Ливерпул"га қарши ўйинда "Сити"ни Пеп бошқаради. Бироқ Гвардиола эмас  1 16:47Стипе Перица "Нефтчи" тарихига кирди   1 16:25Бабаян бош мураббий сифатида "Нефтчи"га ютқазмаган  12 16:02Ўзбекистон U-15 терма жамоаси халқаро мусобақада қатнашади  1 15:41"Камп Ноу" ЖЧ-2030 финалини ўтказиш учун фаворитлардан бирига айланди  20 15:13Тудор "Тоттенхэм" учун АПЛ ва ЕЧЛдан қайси бири муҳимроқлигини айтди  1 14:45Тимур Кападзе "Пахтакор"га қарши қандай натижалар қайд этган?  1

Кучли-бешликдаги энг қўпол жамоалар ва лигалар Янгиликлар

Кучли-бешликдаги энг қўпол жамоалар ва лигалар

Европанинг кучли-бешликдаги энг кўп огоҳлантириш ва қизил карточкаларга лойиқ кўрилган жамоалар ва лигаларнинг статистикалари билан танишинг.


Испания Ла Лигаси - "Гранада" (127 сариқ карточка ва 7та қизил карточка)

- "Гранада" нафақат Ла Лигада, балки кучли бешликдаги энг кўп қоида бузадиган жамоа саналади. Улар жорий мавсумда ҳакам томонидан энг кўп жазога лойиқ кўрилган жамоа сифатида пешадамлик қилишмоқда.

Италия А Серияси - "Аталанта" (95та сариқ карточка ва 14та қизил карточка)

- Италия чемпионатидаги энг кўп қўполлик ишлатган жамоа сифатида "Аталанта" қайд этилган. Ушбу жамоа футболчилари 35 ўйинда 95 маротаба ҳакам томонидан огоҳлантирилган ва 14 бор қизил карточка ишлаб олишган.

Франция 1 дивизиони
- "Аяччо" (90та сариқ карточка ва 6та қизил карточка)

- Франция чемпионати ҳам анча қўпол лигалар қаторида бормоқда. Бу чемпионатда ҳам кескин курашларга бой учрашувлар кўп. Дивизиондаги энг қўпол жамоа "Аяччо" бўлиб турибди. Улар ҳозирга қадар ҳакам томонидан 96 маротаба карточкаларга муносиб деб топилган.

Германия Бундеслигаси - "Айнтрахт" (87та сариқ карточка ва 3та қизил карточка)

- Бундеслига техникали ва анча интизомли футболи орқали бошқа лигалардан фарқ қилади. Германия чемпионатидаги энг кўп қоида бузадиган ва ҳакамларни чўнтагини ковлашга мажбур қиладиган клуб бу "Айнтрахт". Бу жамоа 87 маротаба сариқ карточка ва 3 бор қизил карточка билан сийланган.

Англия премьер лигаси - "Уотфорд" (70та сариқ карточка ва 3та қизил карточка)

- Кучли-бешликдаги ўз чемпионатларидаги  энг қўпол жамоалар ичида "Уотфорд" сўнгги поғонани эгаллаб турибди. Ушбу жамоа АПЛдаги энг қўпол клуб бўлсада, қолган лигалардаги пешқадамлар орасида аутсайдер саналади. "Уотфорд" премьер лига баҳсларида жами 73 маротаба ҳакамларнинг "жиғига" теккан.


Энг қўпол лигалар

1. Ла Лига (1931та огоҳлантириш ва 98 четлатиш)

2. Италия А Серияси (1773 огоҳлантириш ва 116 четлатиш )

3. Франция 1 дивизиони (1363 огоҳлантириш ва 113 четлатиш)

4. Англия премьер лигаси (1103 огоҳлантириш ва 59 четлатиш)

5. Бундеслига (1082 огоҳлантириш ва 37 четлатиш)

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика