UZ

Сўнгги янгиликлар

21:55U-17 Жаҳон чемпионати. Хорватия U-17 - Ўзбекистон U-17 0:1 (матнли трансляция)  78 21:28ЖЧ саралаши. Қозоғистон ўз уйида Бельгия билан дуранг ўйнади  13 21:21Ўзбекистон МТЖ. Алижонов бугунги машғулотда иштирок этмади  3 21:06U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/8 финалга чиқса асосий ҳимоячимиз майдонга туша олмайди  1 20:50Максим Шацких: "Ҳаммасига ўзим айбдорман"  7 20:47Вадим Абрамов: "Чемпионат тугашига иккита тур қолганида масъулиятни тўлиқ ҳис қилиб турибмиз"  3 20:30Хорватия - юлдузлар фабрикаси. Бу жамоани 12 йил олдин мағлуб этганмиз  1 19:49"Пахтакор" — "Насаф". Терма жамоадаги ўйинчилар баҳсга бир кун қолганда келишади  8 19:26U-17 ЖЧ. Хорватия — Ўзбекистон ўйини учун ҳамюртларимиз таркиби маълум, Сарсенбаев асосий таркибда  11 17:53Суперлига. 21-турнинг қолдирилган ўйинида "Динамо" "Андижон"ни мағлуб этди  34 17:37Жуд Беллингем "Реал"ни тарк этиши мумкин. "Манчестер Сити" катта таклиф тайёрламоқда  4 16:50Зиркзее "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиши мумкин  1 16:21Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистон кучли жамоа. Буни қўрққанимдан эмас, ҳурмат юзасидан айтяпман"  12 15:36Холанд Криштианунинг "абадий" рекордини янгилай оладими? Бунга неча йил талаб этилади?   23 14:44Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-23 Вьетнамни мағлуб этди  10

"Кучли-бешлик": "Уик энд"да барча орзиқиб кутаётган учрашувлар анонси Янгиликлар

"Кучли-бешлик": "Уик энд"да барча орзиқиб кутаётган учрашувлар анонси

Жорий ҳафтадан бошлаб европа чемпионатларида тур ўйинлари яна давом эттирилади.

ФИФА кунлари туфайли юзага келган танаффусдан сўнг клублар ниҳоят бугундан яна курашга киришишади.

"Уик энд"нинг энг муҳим ва қизиқарли қарама-қаршиликлари ҳақида тўхталиб ўтамиз.

Германия Бундеслигасида 12-тур доирасида чемпионат пешқадами "Боруссия" жамоаси мудофаа чизиғи жуда ишончли ўйнаётган "Майнц" меҳмони бўлади. Амалдаги чемпион "Бавария" эса турнир жадвалида бешинчи ўриндан тепага сакраш учун "Фортуна Дюссельдорф" қаршилигини енгишига тўғри келади.

БУНДЕСЛИГА



Франция 1 Лигасида пешқадам ПСЖ "Тулуза"ни меҳмон қилади. Инқироз кўчасидан чиқиб кета олмаётган ва 3 ойдан ошиқ вақт давомида ғалаба таъмини татиб кўрмаган "Монако"  бу гал "Кан"га сафар қилади.

ФРАНЦИЯ ЧЕМПИОНАТИ



Италия А Сериясида чемпионат карвонбоши "Ювентус" Туринда СПАЛ билан тўқнашади. Анчелотти қўл остидаги "Наполи" эса ҳали ғалаба нималигини билмай келаётган "Кьево"ни меҳмон қилади. "Интер" "Фрозиноне" билан куч синашади. А Сериядаги турнинг марказий учрашуви Римда ўтказилади. Турнир жадвалида ёнма-ён кетаётган "қўшнилар": "Лацио" - "Милан" беллашуви мухлисларда катта қизиқиш уйғотиши аниқ.

А СЕРИЯ



Испания Ла Лигасида мазкур ҳафтадаги қизғин қарама-қаршилик гувоҳига айланамиз. Пешқадам "Барселона" турнир жадвалида ўзидан икки поғона паст, очколар бўйича битта кам бўлган "Атлетико" меҳмони бўлади. Бу тўқнашув нафақат Ла Лиганинг, балки ҳафтанинг энг муҳим тўқнашувларидан бири бўлади.

"Реал" эса Солари қўл остида "Эйбар"га қарши меҳмонда саф тортади. Чемпионатни кўтаринки руҳда ўтказаётган ва турнинг марказий баҳсида дуранг натижасидан манфаатдор бўладиган "Севилья" "Вальядолид"ни қабул қилади.

ЛА ЛИГА



Англия премьер лигасида бу ҳафта ёрқин қарама-қаршиликлар одатдагидек кўп эмас. Англияда ҳафтанинг муҳим Лондонда кечади. Дерби мақомидаги "Тоттенхэм" - "Челси" тўқнашуви кўпчиликнинг диққат марказида бўлади.

Пешқадам "Сити" эса Лондонда "Вест Хэм" меҳмони бўлади. Манчестернинг иккинчи клуби "Юнайтед" бу турда  "Кристал Пэлас" билан кураш олиб боради. "Ливерпуль" "Уотфорд" қаршилигини сафарда енгишга уриниб кўради. Ўтган турда очко йўқотган "Арсенал" "Борнмут" майдонига сафар қилади.

АПЛ


Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика