UZ

Сўнгги янгиликлар

19:21"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон - Эрон (матнли трансляция)  31 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  0 18:35CAFA Nations Cup. Ўмон Ҳиндистон билан 3-ўрин учун беллашмоқда (онлайн ҳисоб)  7 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  6 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  14 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  4 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  9 17:02CAFA Nations Cup финалига мезбонлик қилаётган "Олимпия" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  7 16:23"Барселона" Фликнинг асосий футболчиларидан бири билан янги шартнома имзоламоқчи  0 15:55Шомуродов ва Файзуллаев ўйнаётган "Истанбул Башакшеҳир" бош мураббийи истеъфога чиқарилди  5 15:35Жанни Инфантино ўзбек спорти раҳбарияти билан ҳамкорликда Олимпия шаҳарчасида бўлди  4 15:11Али Алиев Қозоғистон терма жамоасидаги шармандаликдан сўнг истеъфога чиқди  7 14:25"Манчестер Сити" футболчиси Қозоғистон билан ўйиндан сўнг Дастан Сатпаевни мақтади  7 13:58"Бу Эрон терма жамоасида "олтин авлод"нинг охирги даври бўлиши мумкин" — эронлик журналист  4 13:32Эрон ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финални ким бошқариб боради?  6

"Куала-Лумпур" устози: "Жасур Ҳасанов ва сербиялик футболчи Марко Колакович менда яхши таассурот қолдирди" Янгиликлар

"Куала-Лумпур" устози: "Жасур Ҳасанов ва сербиялик футболчи Марко Колакович менда яхши таассурот қолдирди"

5 октябрь куни ОФК Кубоги ҳудудлараро финал баҳсида "Сўғдиёна" жамоаси Жиззахда Малайзиянинг "Куала-Лумпур" клубига қарши майдонга тушади.

Финал олдидан муҳим баҳс бўлиб ўтади. Улуғбек Бақоев жамоасини яна бир нотаниш кучга эга бўлган рақиб кутмоқда. Малайзия клуби ҳам ушбу баҳсда ғалабани мақсад қилган ҳолда ташриф буюради. Буни жамоа бош мураббийи Боян Ходак ҳам таъдкидлаб ўтди. Хорватиялик мутахассис сайтимиз учун ўйин аввалида ўз фикрларини билдириб ўтди.

- "Сўғдиёна"га қарши ўйин ҳақида қандай фикрдасиз?

- Шубхасиз, ўйин жуда қийин бўлади, чунки Ўзбекистон Суперлигаси Осиёда кучли чемпионатлардан бири. Дейлик, Малайзия футболидан устун жиҳатлари кўп. Бу жамоани ўз уйида ютиш жуда қийин бўлади. Лекин бу футбол ва унда ҳамма нарса бўлиши мумкин.

- Баҳс Жиззахда бўлиши жамоангизга қандайдир қийинчилик туғдиряптими?

- Албатта, қийинчилик томонлари бор. Масалан, Малайзиядан Ўзбекистонга тўғридан-тўғри рейс йўқ. Йўлда вақт йўқотишимизни инобатга олишингиз керак. Жамоамиз футболчилари ўйинга қадар 2-3 кун дам олишлари керак. Бундан ташқари, айни вақтда Ўзбекистонда кечки пайтда ҳаво ҳарорати бироз салқин. Бу ҳам футболчиларга ўз таъсирини ўтказади. Биринчи маротаба салқин ҳавода тўп тепадиган футболчиларимиз бор.

- Бу ўйинда "Куала-Лумпур"нинг асосий мақсади қандай?

- Мақсад – финалга чиқиш. Ғалаба қозониш учун жамоамиз яхши ёки ёмон ўйнайдими, ёки ҳужум ё ҳимояда ўйнаса ҳам, муваффақият қозонса бўлди. Фақат ғалаба муҳим ҳисобланади. Биз охиригача курашамиз.

- "Сўғдиёна" сафида қайси футболчиларни хавфли, деб ҳисоблайсиз?

- Рақиб жамоада фақат яхши ижрочилар бор. Энг хавфли футболчиси деб, ҳужумчисини айтган бўлардим. Лекин жамоа бурчак тўпларида, жарима зарбаларида жуда кучли. Жамоа сардори Жасур Ҳасанов ва сербиялик футболчи Марко Колакович менда яхши таассурот қолдирди.

- Барибир рақиб ўйинини кўриб, таҳлил қилган бўлсангиз керак?

- Ҳа, албатта. Жамоанинг Ўзбекистон Суперлигасидаги видеоларини кўрдим. Аммо рақибни кўп ҳам ўргана олмадим, чунки биз ҳар 4 кунда Малайзия Суперлигасида ўйнамоқдамиз. Мураббийлар штабида "Сўғдиёна" ўйинлари ёзилган охирги 6 та видео бор. 5 октябрга қадар жиззахликлар ўйинини таҳлил қиламиз.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика