UZ

"Куала-Лумпур" Ўзбекистонга етиб келди Янгиликлар

"Куала-Лумпур" Ўзбекистонга етиб келди

Хабарингиз бор, 5 октябрь куни ОФК Кубоги ҳудудлараро финал беллашувида "Сўғдиёна" Жиззахда Малайзиянинг "Куала-Лумпур" клубига қарши майдонга тушади.

Олган маълумотларимизга кўра, малайзияликлар бугун соат 13:40 да Тошкент халқаро аэропортига етиб келишган. Малайзиядан юртимизга тўғридан-тўғри рейс йўқлиги боис клуб Куала-Лумпур – Сеул – Тошкент йўналишида парвоз қилди.

Эслатиб ўтамиз, 5 октябрь кунги баҳсни Али Сабоҳ Аддай Ал Қайси бошчилигидаги ироқлик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.

"Куала-Лумпур" устози: "Жасур Ҳасанов ва сербиялик футболчи Марко Колакович менда яхши таассурот қолдирди"

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика