Ку Жа Чол ва Ки Сон Ён терма жамоадаги фаолиятини якунлади

Aslanov Jasurbek
30 янв 2019, 14:37
Ярим ҳимоячилар Ку Жа Чол ва Ки Сон Ён учун БААдаги Осиё Кубоги уларнинг Корея терма жамоасидаги сўнгги турнири бўлди.

Футболчилар терма жамоадаги фаолиятини якунлашди. Бу ҳақда футболчилар Қатарга қарши чорак финал ўйинидан (0:1) кейин журналистларга маълум қилди. Бир неча дақиқа олдин Корея футбол федерацияси ўйинчилар миллий жамоадаги фаолиятини якунлаганини хабар берди.

Ку Жа Чол Корея терма жамоасидаги фаолиятини 2008 йилда бошлаган эди. Ярим ҳимоячи миллий жамоада 76та ўйин ўтказиб, 19та гол уришга муваффақ бўлди.

Ки Сон Ён ҳам миллий жамоадаги дебютини 2008 йилда ўтказган. Футболчи Корея терма жамоасида 110та учрашувда майдонга тушиб, 10 марта рақиб дарвозасини ишғол қилди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: twitter.com/theKFA