Круифф: "Олтин тўп"ни Нойер ёки Ламга берган бўлардим"

Aslanov Jasurbek
25 ноя 2014, 16:22
"Барселона"нинг собиқ бош мураббийи Йохан Круифф йилнинг энг яхши футболчиси ким бўлишини айтди.

"Мен "Олтин тўп"ни Германия терма жамоаси футболчиларидан бирига берган бўлардим. Менга Филипп Ламнинг ўйини ёқади. Унинг ҳаракатлари кўп ҳам кўзга ташланавермайди, аммо у барча ролда ўйнашга қодир ва узоқ йиллар давомида "Бавария"да ўз ишини жуда яхши бажариб келмоқда. Мануэль Нойер - кучли дарвозабон ва у ҳам йилнинг энг яхши футболчиси номига лойиқ" - дейди Круифф.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›