UZ

Сўнгги янгиликлар

20:05Суперлига. "Динамо" – "Пахтакор" 0:1 (матнли трансляция)  42 19:58Ўзбекистонда ўтадиган ФИФА Футзал Жаҳон чемпионати-2024 мусобақасининг расмий логотипи эълон қилинди  0 19:53Аргентина терма жамоасига чақирилганлар рўйхати эълон қилинди  0 19:49"Марсел"нинг 3 нафар футболчиси ўққа тутилди  0 19:20Хорватия терма жамоаси Евро-2024 учун таркибини тақдим этди  2 18:55Суперлига. "Сурхон" – "Насаф" 0:1 (матнли трансляция)  18 18:54"Ливерпуль" "Байер" ҳимоячиси учун курашда пешқадамлик қилмоқда  0 18:26МЮ, "Манчестер Сити" ва "Тоттенхэм" Брантуэйтга қизиқмоқда  0 17:49ОКМК "Сўғдиёна"ни мағуб этган голларга бой ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 17:20"Реал" "Ливерпул"дан Мак Аллистерни сотиб олиш ҳақида ўйламоқда  1 16:52"Астон Вилла" "Челси" етакчиси билан шартнома имзоламоқчи  2 16:25Гаттузо Саудия Арабистони жамоасини бошқариши мумкин  1 15:59"Тоттенхэм" ҳимоячиси жамоани тарк этади  1 15:37Тиаго Силва "Челси" билан хайрлашди  6 15:10"Сурхон" – "Насаф", "Динамо" – "Пахтакор" учрашувларини кимлар шарҳлайди?  16

Кроос Саудия Арабистонига кўчиб ўтган футболчиларни танқид қилди Янгиликлар

Кроос Саудия Арабистонига кўчиб ўтган футболчиларни танқид қилди

Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Тони Крооснинг фикрича, Саудия Арабистони лигасига фақат пул учун ўтиш мумкин.

"Мессининг трансферида ҳеч қандай ёмон нарса кўрмаяпман. Нега Майамида 2-3 йил ўйнаб, кейин тугатмаслиги керак? Саудия Арабистонига бориш мен учун бошқа муаммолар туфайли қийинроқ. 

Инсон ҳуқуқлари менинг ўтишимга тўсқинлик қиладиган нарсалардан биридир. Аммо ҳар ким ўзи қарор қилади – масалан, фаолиятининг охирида буни қилишга қарор қилган Криштиану Роналду. Аммо футболчилар ўзининг энг яхши чоғида, Европанинг топ-клубларида ўйнай оладиган сифатга эга бўлиб турганида у ерга бориши... Кейин эса бу одамлар ўзларининг мақсадлари борлигини айтишади. Лекин ҳаммаси пул учун. Бу қарорлар пул учун ва футболга қарши қабул қилинмоқда. Бундан буён эса барчамиз биладиган ва севадиган футбол учун ҳаммаси қийинлашади", – деди Тони Кроос.

Эслатиб ўтамиз, Криштиану Роналдунинг Саудия Арабистони лигасига ўтиши кўплаб юлдуз ва машҳур футболчилар учун эшикларни очгандек бўлди. Ёзда бу мамлакатга Неймар, Карим Бензема, Садио Мане ва бошқалар кўчиб ўтишди.

Рейтинг: -14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика