

Томонлар имзолаган янги келишув 2024 йил 30 июнга қадар амал қилади.
Германиялик футболчи 2014 йилдан буён мадридликлар шарафини ҳимоя қилади. Ўтган давр мобайнида у 417 ўйинда майдонга тушиб, 20 та титулни қўлга киритди. Жумладан, 33 ёшли футболчи 4 марта Чемпионлар Лигасида, 5 марта клублар ўртасидаги ЖЧда, 4 марта УЕФА Суперкубогида, 3 мартадан Ла Лига ҳамда Испания Суперкубогида ва яна 1 марта Испания Кубогида зафар қучган.



