UZ

Сўнгги янгиликлар

12:39"Ньюкасл" 60 млн еврога харид қилинган ҳужумчисини йўқотди  0 11:58"Манчестер Юнайтед" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  4 11:30"Манчестер Сити" форварди Холанд: "Жамоани ўз ортимдан эргаштиришим керак"  0 10:39Пролига. Бугун 14-турга старт берилади  0 10:05Артета Эдегорнинг жароҳати ҳақида гапирди  1 09:32Гвардиола: "Манчестер Сити" мен келганимдан бери ҳар доим "Манчестер Юнайтед"дан кучлироқ бўлган  10 09:00Sofascore. Шомуродов дебют голи учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  7 08:30"Интер Майами" йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Месси эса пеналтидан фойдалана олмади  15 08:01Суперлига. Бугун "Олимпия" стадиони Суперлига баҳсига мезбонлик қилади  1 07:35АПЛ. "Челси" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан бой берди.  6 03:08Акмал Рустамов: "Қўқон шамоли? Бундай об-ҳавода ҳар иккала жамоа ўйнади"  5 02:50Баҳром Ҳайдаров: "Қизилқум"дек жамоани мағлуб этганимиздан хурсанд бўлдим"  2 01:55Суперлига. Ўзбек "Эл Классико"сида "Пахтакор" ғалаба қозонди, "Қўқон-1912" эса ўз майдонида "Қизилқум"ни енгди  2 01:27Камолиддин Тожиев: "Пахтакор"га қарши барча рақиблар 200%га ўйнайди"  8 00:41Левченко: "Пахтакор" нима қилди? Фақат ҳимояланди-ку"  39

Кристиан Гросс: “Бунёдкор” ҳимоядан ҳужумга тезлик билан ўтадиган клуб” Янгиликлар

Кристиан Гросс: “Бунёдкор” ҳимоядан ҳужумга тезлик билан ўтадиган клуб”

“Ал-Аҳли” – “Бунёдкор” учрашуви олдидан ҳар иккала жамоа бош мураббийлари ва биттадан етакчи футболчи иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди.

Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар вакиллари бош мураббий Кристиан Гросс ҳамда ярим ҳимоячи Абдул-Амир Саад иштирок этишди.

- Бизни Ўзбекистоннинг кучли жамоасига қарши баҳс кутиб турибди. Бир пайтларда ушбу жамоани жаҳонга машҳур Сколари бошқарган. Бу клуб ҳақида ўшанда эшитгандим. “Бунёдкор”нинг ҳимоя чизиғи жуда яхши ўйнайди ва улар ҳужумларга тезлик билан ўтадиган клуб. Бундай жамоаларга қарши қарши ҳужумда эҳтиёт бўлиш керак. Гуруҳимиздаги ҳеч бир жамоани ажратиб ўтмоқчи эмасман – ҳамма кучли жамоалар жамланган. Ўйлашимча, ушбу гуруҳдан кейинги босқичга чиқиш учун камида 10 очко жамғариш керак бўлади. Чемпионатдаги сўнгги икки учрашувда мағлубиятга учраган бўлсак-да, мақсадимиз ўзгармайди – ўзимиз иштирок этадиган барча мусобақаларда ғолиб чиқиш, - дейди “Ал-Аҳли”нинг швециариялик бош мураббийи Кристиан Гросс.

- Биз босим остидамиз. Чунки чемпионатдаги сўнгги икки учрашувда ютқазиб қўйдик. Қолаверса, асосий рақибимизни мусобақа жадвалида олдинга ўтказиб юбордик. Шунингдек, ўз майдонимизда мағлуб бўлганимиз жуда аламли. “Ал-Аҳли”нинг Жиддада ютқазишига ҳеч қандай ҳаққи йўқ. Шундай экан, эртанги баҳсда ғалаба фақат ва фақат ғалаба учун майдонга тушамиз, - дейди “Ал-Аҳли”нинг ироқлик легионер футболчиси Абдул-Амир Саад.


Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика