

Даниялик футболчи Лондон клуби билан шартномани узайтириш бўйича келиша олмаяпти. У 2022 йилнинг ёзида эркин агентга айланиши мумкин.
Каталония клуби 25 ёшли футболчининг вакиллари билан музокаралар олиб бормоқда. "Кўк-анорранглилар" Кристенсен билан тез орада якуний келишувга эришишмоқчи.
Марказий ҳимоячи жорий мавсум "Челси" таркибида барча мусобақаларда 19та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 1та ассист қайд этди.



