UZ

Сўнгги янгиликлар

09:21Зоҳир Пиримов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида имкониятлар тенг"  1 09:20Легионерлар. Ғаниев тўлиқ ўйнади, Ҳамробеков эса...  0 09:06Сергей Лушан: “Жамоага нима етишмаётганлигини билганимда, энг бахтли инсон бўлардим”  5 08:58Факт. "Сўғдиёна" 14 йилдан сўнг ОКМК дарвозасига 3 тадан кўп гол урди  0 08:41Бугун "Қизилқум" устози Шевченконинг рекордини такрорлайдими?   0 08:33Рубен Аморим: "Биз ўзгардик ва анчагина кучайдик"  1 08:07Сервер Жепаров: "Пахтакор"га "Нефтчи"нинг зич ҳимоясини ёриб ўтиш осон бўлмайди"  8 07:50Суперлига. ОКМК "Сўғдиёна"га йирик ҳисобда ютқазди. "Навбаҳор" ва "Сурхон" баҳсида эса ҳисоб очилмади  3 07:44"Нефтчи" бу йил меҳмонда ютқазмаяпти, олдинда "Пахтакор" имтиҳони кутмоқда  9 07:20Факт. "Сўғдиёна" 6 йилдан сўнг Жиззахда ОКМКни ютди  0 06:46Суперлига. Бугун ўзбек Эл Классикоси бўлиб ўтади  14 01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  2 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  1 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  2

Криштиану Роналдунинг ўғли Португалия терма жамоасида 7-рақам остида дебют қилди Янгиликлар

Криштиану Роналдунинг ўғли Португалия терма жамоасида 7-рақам остида дебют қилди

Саудия Арабистонининг "Ал Насср" клуби ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг ўғли кичик Криштиану Роналду илк бор Португалия U-15 терма жамоасида ўйнади.

14 ёшли футболчи Свети Мартин на Мури шаҳрида Влатко Маркович хотирасига бағишланган турнирда Япония терма жамоасига қарши ўйинда дебют қилди. Роналдунинг ўғли 54-дақиқада майдонга тушди, аммо гол ура олмади. Учрашув Португалиянинг 4:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

"Португалия терма жамоасидаги дебютинг билан табриклайман, ўғлим. Мен сен билан жуда фахрланаман!", – деб ёзди Роналду Instagram саҳифасида.

Учрашувга Роналдунинг онаси ҳам ташриф буюриб, набирасини қўллаб-қувватлаган ва уни дебюти билан табриклаган.

Португалияликлар кеча Греция билан дуранг (1:1) ўйнаган бўлса, эртага Англия терма жамоасига қарши баҳс олиб боради.

Кичик Криштиану Саудия Арабистонининг "Ал Насср" клуби футбол академиясида таҳсил олади.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика