

«Биз ғалаба учун барча ишни қилдик, хафамиз. Исландия ҳеч нима қилгани йўқ.
Улар гол уришди холос, 90 дақиқа давомида рақибда 2та вазият бўлди. Бутун Исландия терма жамоаси ҳимояда ўйнади.
Исландлар автобус тактикада ўйнашди, бундай ўйинларда ютиш қийин. Исландия шунчаки ҳимояланди, ҳимояланди ва ҳимояланди. Уларга омад кулиб боқди холос.
Исландлар бу дурангни худди Европа чемпиони бўлгандек нишонлашди.
Исландия тактикаси чекланган. Улар Еврода ўз олдиларига ҳеч қандай вазифа қўйишмаган», – дейди Роналду.



