UZ

Сўнгги янгиликлар

14:10САфарда "Бунёдкор" меҳмони. Зейтуллаев нималар деди?  0 13:38"Реал" "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисини нишонга олди  1 13:01Ўртоқлик ўйини. “Қўқон-1912” Грузия жамоасини мағлуб этди  1 12:15Тонали "Реал"га ўз хизматларини таклиф қилди. Мадридликларнинг жавоби маълум  3 11:48САфарда. ОКМК қандай тайёрланмоқда? Миржалол Қосимов ва Жавоҳир Илёсов билан интервью  0 11:20“Фламенго” "Ливерпуль” собиқ форвардини сотиб олмоқчи  0 10:55Расман: "Динамо" ПСЖ тарбияланувчиси билан шартнома имзолади  11 10:48Андрей Шипилов: "Натижа биз учун яхши кўриниш олди, муҳим жиҳат нолга ўйнадик"  3 10:15"Олимпик-MobiUz" февраль ойида Марказий Осиё жамоаларига қарши назорат учрашуви ўтказади  1 09:52"Атлетико" Симеонега ўринбосар қидиришга киришди. Мураббий мавсум якунида жамоани тарк этиши мумкин  5 09:25Илҳом Мўминжонов: "Бубаня билан келишувга эришилди. Олдимизда Суперлигага чиқиш вазифаси турибди"  2 09:00Эшитдик-да! "Бухоро" собиқ футболчилари "Истиқлол"га ўтмоқда  3 08:35Санжар Шоаҳмедов "Металлург"да  1 08:05Маҳмуд Маҳамаджонов: "Андижон"га совринлар ютиш учун келдим"  11 07:40"Арал" россиялик ҳужумчи билан шартнома имзолади  1

Кримец қаерда, "Пахтакор" Норчаевга "оғиз соладими", Черан жамоада қоладими? Янгиликлар

Кримец қаерда, "Пахтакор" Норчаевга "оғиз соладими", Черан жамоада қоладими?

"Пахтакор" 2021 йилда ҳам чемпионликни муддатидан олдин тантана қилди.

Ортда қолган мавсум ҳамда келажак режалар ҳақида Тошкент клуби спорт директори Жафар Ирисметов билан суҳбатлашдик.

— Бу йилги чемпионликни қўлга киритиш олдингиларига нисбатан қийинроқ бўлгани айтилмоқда. "Пахтакор" спорт директори сифатида бу фикрга қўшиласизми?

— Албатта, 2021 йил нисбатан оғир ўтди. Мавсумнинг дастлабки қисмида иқтисодий жиҳатдан жамоанинг келажаги мавҳум бўлиб турганди. Шундай бўлишига қарамай, 5 ой давомида маош олмай ўйнаган футболчиларга миннатдорчилик билдираман. Уларнинг меҳнатлари туфайли ёмон кунларда ҳам ўз ўрнимизни йўқотиб қўймадик.

— Егор Кримец июнь ойидан буён кўриниш бермаяпти. Унинг аҳволи жойидами?

— Егорнинг жароҳатига инфекция тушганди. Афсуски, тузалиб кетиши қийин кечмоқда. Тошкентдаги операция фойда бермаганидан кейин Москвага жўнаб кетди. Навбатдаги жарроҳлик амалиётини кутяпмиз.

— Клуб ҳокимият қарамоғига ўтганидан кейин жамоанинг сметаси камаймаслиги, ўз ҳолида ушлаб турилиши айтилганди. Бу келаси йиллар учун ҳам амал қиладими?

— Тўғри, "Пахтакор"ни шаҳар ҳокимияти молиялаштира бошлаганидан кейин бу борадаги муаммоларимиз тугади. Аммо келаси йилги смета масаласида ҳозирча аниқ гап айтолмайман. Чунки ҳали мавсум давом этяпти. Бу борада йил охирида гаплашилади.

— Дердийок жамоани тарк этгач, шартноманинг бир томонлама бекор қилгани тўғрисида хабар топдик. Лекин бу ҳақда расмий маълумот ололмадик. Шу масалага аниқлик кирита оласизми?

— Ҳа, Эрен "Пахтакор" билан битимини бир томонлама бекор қилиб кетди. Юқорида футболчиларнинг маълум муддат маошсиз ўйнагани ҳақида айтгандим. Швейцариялик форвард буни хоҳламади.  Ундан жамоа раҳбарияти хафа бўлгани ҳам рост. Одамийлик жиҳатидан ўзининг шартномасида ёзилган кунга қадар кутса, барчаси изига тушиб кетар эди.

— Сиз билан 8 июнь куни "Жар" стадионида суҳбатлашганимизда раҳбарият ёзда Сергеевни жамоага қайтаришни хоҳлаётгани ҳақида айтгандингиз. Игорь ҳамон "Пахтакор"нинг "шорт-лист"ида борми?

— Ҳа, шундай режамиз бор эди. Бироқ, Игорь "Тобол"га трансфер бўлди. У каби ҳужумчилар барча жамоага керак. Имкон бўлса, албатта, "Пахтакор"га қайтаришни хоҳлаймиз. Айни пайтда клуб учун ундан муносиброқ вариант бўлмаса керак. Аммо масаланинг бошқа томонини ҳам тушунишингиз керак. Биз хоҳлаганимиз билан Игорнинг ўзи фаолиятини хорижда давом эттиришни исташи мумкин.

— Қишда трансфер қилинадиган янги номлар ҳақида маълумот берсангиз, жамоа мухлислари хурсанд бўлишар эди...

— 6-7 нафар ўйинчини кузатиб юрган эдик. Жаҳонгир Абидович асосий эътиборни ёшларга қаратишни сўраганларидан кейин "шорт-лист"имизда 2-3 нафар футболчи қолди. Келаси мавсумда жамоа таркиби тубдан ислоҳ қилиниши мумкин. Аммо бу катта юлдузларни олиб келамиз, дегани эмас. Асосан ёшлар хизматидан фойдаланишни режа қиляпмиз. Қолганини вақт кўрсатади.

— Айни пайтда "Пахтакор"ни кучайтира оладиган ёшлар қаторини сананг.

— Биласизми, бирнчи навбатда ўз тарбияланувчиларимизга эътибор қаратишимиз керак. Ҳожимат Эркинов, Диёр Холматов, Азмиддинов, Аббосбек Файзуллаев сингари яхши талантлар бор. 

— Бошқа жамоалардаги ёшларданчи?

— Келинг, бу борада сиз ёрдамлашиб юборинг. 2021 йилда ярқ этиб порлаган янги номларни санаб беринг.

— Масалан, Ҳусайн Норчаев...

— Тўғри, Ҳусайн ёмон ўйнамаяпти. Лекин бу унинг 1-мавсуми эканини унутмаслик керак. Норчаев келаси йил ҳам маҳсулдорлигини сақлаб қоладими деган савол туғилади. Уни "Насаф"дан бошқа жамоаларнинг либосида кўрмаганмиз. Тошкентга келиб, "Пахтакор"га мослашиб кетишига ҳеч ким кафолат бермайди. 

Шунингдек, Норчаевнинг сермаҳсуллиги жуда юқори, деган фикрга ҳам қўшилмайман. Марказий ҳужумчи учун 22 ўйиндаги 10 та гол кифоя қиладиган бўлса, футболни тугатишимиз керак. Афсуски, охирги йилларда ўзбек форвардларининг барчаси бу борада оқсаяпти. 

— Жафар Ирисметов футболимиз тарихидаги энг кучли марказий ҳужумчилардан бири. Бугунги ҳамкасбларингиз кун сайин тўп киритишни унутиб бораётгандек. Бунинг сабабини қандай изоҳлайсиз.

— Жуда қийин савол. Очиғи, билмадим. Бунинг асосий сабабини билмайман, лекин майдонларнинг сифати форвардлар ишини қийинлаштириши бор гап.

— Жамоа етакчиси Драган Черанни келаси мавсум ҳам "шерлар" либосида кўрамизми?

— Драган билан яна 1 йилга амал қиладиган шартномамиз бор. У "Пахтакор"га фойда келтиришига ишонаман. Баъзилар унинг ёши ўтиб қолгани, югурмай қўйганини гапиряпти. Улардан Чераннинг самарадорлигига эътибор қаратишни сўраган бўлардим. Тўп унга келиб тушганида нималар қилаётганини яхшилаб кузатинг. Гол уришни қўйиб туринг, майдондаги лидерлик ва ҳужумларни кескинлаштириш борасида Драган беназир футболчи.

Ҳакамлар битта ўйин учун қанча олишади?

Муаллиф :
Рейтинг: +20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика