

Ушбу муҳим баҳс олдиндан таркибимизда йўқотиш бор. Миллий терма жамоамиз ҳимоячиси Егор Кримец шамоллаб қолгани туфайли Фаластинга қарши баҳсни ўтказиб юборишга мажбур. Бу ҳақда бош мураббий Вадим Абрамов ўйинолдин матбуот анжуманида маълум қилди.
"Кримец шамоллаб қолди ва Фаластин билан ўйинни ўтказиб юборади. Фаластин сафида бўйдор ҳужумчи борлиги туфайли уни эртанги баҳсда майдонга туширишни режа қилгандик" - дейди Абрамов.



