UZ

Сўнгги янгиликлар

16:26Ўзбекистон Кубоги. "Машъал" - "Олимпик", "Шўртан" - "Иштихон"  0 15:52“Таклиф устида узоқ ўйланмадим, бу биз учун янги чақирув” – Максим Шацкихдан дастлабки фикрлар  8 15:47Футболда тезлик бўйича жаҳон рекорди янгиланди  1 15:26Эвра Брунунинг кетишига қарши: "У жамоанинг энг муҳим ўйинчиси, усиз МЮ Европа Лигаси финалига чиқмаган бўлар эди. Уни қўйиб юборишса, хато бўлади"   0 14:31“Лочин” парвози: Кубокдаги сенсация ва Полвоновнинг қайтиши  3 14:08Деку: "Барса" Рафинья ва Ямалга боғланиб қолган. Таркибда баланс бор, лекин бизга уларга ўхшаш ўйинчилар керак"  3 13:11"Игорь, футболкангни бер". "Пахтакор" - "Насаф" учрашувидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 13:05"Наполи" ва де Брюйне шартнома тафсилотларини муҳокама қилишга тайёр, ярим ҳимоячининг оиласи хоҳишлари инобатга олинди   0 12:21Қоидабузарликдан сўнг урилган гол ва ВАРнинг нотўғри аралашувлари. Суперлиганинг 9-тури ҳакамлик таҳлили  3 12:12"Пахтакор" тўртинчи бўлди. "Насаф" охирги бор қачон 6 та гол ўтказган эди?   17 11:53“Трастбанк”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!  1 11:45Драган Черан ҳакамнинг хатолари, кўп гол уролмаётгани ва "Пахтакор"дан кетиши ҳақида гапирди  5 11:28Игорь Сергеев: "Насаф"га қойил қолиш керак, улар чиройли футбол намойиш этишди. Мени Мбаппе ёки Рафинья билан таққослаш шарт эмас"  7 11:01Ҳусайн Норчаев: "Кубокни қурбон қилиш режамиз йўқ эди"  10 10:50Виктор Гёкереш "Арсенал"да қанча маош олиши маълум  10

Краевга биз ҳам соғлиқ тилаймз, пулни ким беради? Янгиликлар

Краевга биз ҳам соғлиқ тилаймз, пулни ким беради?

Сўнгги кунларда "Андижон" футболчиси Дмитрий Краевнинг соғлиғи оғирлашиб ўз ватанига учиб кетилганлиги ва клуб сайтида бир неча ҳафтадан буён турли кишилар томонидан тиланаётган соғлиқлар ҳақида ўқияпмиз.

Кеча "Футбол Экспресс" газетасида футболчи билан интервью чиқди. Унда футболчи Москвада жарроҳлик столига ётиши кераклиги аммо ҳозирча шифокорлар сўраётган пул унда йўқлигини айтган. Афсуски савол жавоб давомида унга айнан қанча сумма керак эканлиги ҳам айтилмаган. Ўз навбатида "Андижон" ФК футболчига пул йиғиш мақсадида ҳисоб рақами очган.

Кечирасизлар-ку, иш бундай бўлмайди-да. Масалан, дейлик унга 50 000 АҚШ доллари керак. Ҳомийлардан тушадиган пул 200 000га чиқиб кетиши мумкин, тўғрими? Ёки аксинча 1 000 000 сўм ҳам йиғилмаслиги мумкин. Бунақа ишларни амалга ошираётганда ҳадеб соғлиқ тилайвермасдан шунча пул керак ишқибозлар деб айтиш керак чамамда. Керак бўлса ҳисобот берилсин, мана шунча пул йиғилди, яна шунча қолди деб. Ҳафа бўлманглар-ку, футболчига раҳмим келиб кетди. Қуруқ соғлиқ тилаш билан киши даволаниб қолмайди. Мана мен 100 АҚШ доллари бердим, Сизлар ҳам беринглар денг бу бошқа гап. "Андижон"да футболни севишади, мухлислари жамоа йўлида керак бўлса жонини беради. Вақт топиб Краевнинг соғлиғи йўлида ҳайрия тадбири, яъни ўртоқлик учрашуви ташкил қилиб туриб чипталар сотуви ва маҳсус қутига йиғилган пулни Краевга юборса бўлади-ку!? Оддий мисол Бахтиёр Ҳамидуллаевнинг дўстлари деб туриб, ҳозир Фарғонада танафуссга чиққан ака-ука Дўрмоновларнинг дўстларига қарши ўйин ўтказилса. Мухлис ҳам келади, футболчига пул ҳам йиғилади. Ҳар бир футболчи 100 000 сўмдан ҳайрия фондига "ташласа" бир жойи камайиб қолмайди-ку...

Аслида энг ёмони ҳам шу. Сен бир жамоада тўп тепасан ва жароҳат оласан ва сен даволашлари учун бировлардан мадад кутасан. Дани Алвеш Абидал учун донар бўлишини айтган бир паллада, биз бу ерда соғлиқ тилашдан нарига ўтмаяпмиз.


Нодирхўжа Юлдашев

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика