Ковачнинг жаҳли чиқмоқда
20 окт 2019 13:41
Янгиликлар
Ковачнинг жаҳли чиқмоқда
"Бавария" бош мураббийи Нико Ковач "Аугсбург"га қарши учрашувдан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди.
"Ўйинни жуда ёмон бошладик. Бу ҳолат бизда бошқа бўлмаслиги керак. Ўйиннинг 5-дақиқасидан ўйнашни бошламасдан, юқори концентрация билан бошлаш лозим. Ундан кейин, ҳақиқатдан ҳам биз ўйинни назорат қилдик, бироқ вазиятлардан унумли фойдалана олмадик. Агарда шундай вазиятлардан фойдалана олмасанг, иккинчи голни ўтказиб юборишга ҳаққинг йўқ.
Икки зарба, икки гол - бу менинг жаҳлимни чиқаряпти. Биз ўзимизни ўзимиз жазоладик. Яхши ўйинимиз ҳам бузилиб кетди. Ғалаба қўлдан чиқарилганидан ҳам ёмон Зюленинг жароҳати бўлди. Аммо келажакка яхши нигоҳ билан қараш керак. Ўйинимиз яхшиланиб боряпти", - деди Ковач
Фикрлар