UZ

Сўнгги янгиликлар

14:40Аёллар Осиё Кубогига қуръа ташланмоқда: Ўзбекистон кимлар билан тушади?  0 14:37БУМ! Ўзбекистон МТЖ ноябрь ойида Тошкентда жаҳон чемпионига қарши ўйнайди  8 14:26Ўзбекистон U-23 терма жамоаси хотира турнирида Японияга имкониятни бой берган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:13"Арсенал" Салиба билан шартномани узайтириш жараёнини тезлаштирди  1 13:40Мақсад U-23 Осиё кубогини ютишми ёки Олимпиадага чиқиш?   3 13:20Кичик Пеледан Марадона Жуниоргача: яшил майдонда омади чопмаган фарзандлар  1 12:55Ҳиндистон терма жамоаси CAFA мусобақасида Малайзия ўрнини эгаллайди  3 12:37Футбол фахрийси Гурам Дараселия вафот этди  3 12:32"Металлург" – сокинлик бағридаги юбилей  8 12:03Расман: "Бунёдкор" легионер ҳужумчи трансферини эълон қилди  2 11:45Муҳаммадали Усмонов: "Андижон" мухлисларининг бундай илиқ кутиб олиши бошқача қувонч ва хурсандчилик бағишлади"  1 11:22"Бу рассомни Ван Гог билан солиштиришга ўхшайди". Гвардиола Месси ва Ямаль ҳақида  4 10:54Санчо учинчи марта "Боруссия"га қайтиши мумкин  0 10:26"Пахтакор" ва "Бунёдкор" собиқ ҳужумчиси фаолиятини "Шўртан"да давом эттириши мумкин  7 09:55Жоау Феликснинг "Ал Насср"даги маоши маълум  1

Ковач "Бавария"га ғалаба калитини тақдим этаётган тактикадан воз кечмоқчи эмас Янгиликлар

Ковач "Бавария"га ғалаба калитини тақдим этаётган тактикадан воз кечмоқчи эмас

"Бавария" бош мураббийи Нико Ковач "Аугсбург"га қарши ўйин олдидан ташкил этилган матбуот анжуманида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Агарда биз яратилаётган вазиятлардан янада унумлироқ фойдаланишни бошласак, унда бу нарса мени янада бахтлироқ қилади. Айни пайтда мен футболчиларнинг машғулотлардаги иши ва майдонда кўрсатаётган ўйинидан мамнунман», - дея гап бошлади Нико Ковач.

Рафинья ҳақида: «ФИФА кунларидан сўнг футболчи майдонга қайтса жуда хурсанд бўлардим. Вазиятни чигаллаштирмаслик учун шошилмаймиз ва унинг ҳолати ўнгланишини кутамиз. Шундан сўнг унинг ҳолатига аниқ баҳо берамиз».

Хамес ҳақида: «Родригезни мақтамоқчиман. Хамес охирги ўйинларни жуда яхши савияда ўтказганини алоҳида эътироф этиш лозим. Биз муҳим ўйинларда унга ишонишимиз мумкинлигини Хамес исботлади. Унинг яхши жиҳатларидан бири шуки, Хамес доим керак вазиятда тезкор қарор қабул қилади».

Нико Ковач уч ҳимоячили тактик схема ҳақида: «Келажакда биз бу схемадан фойдаланишимиз мумкин. Аммо ҳозирча ғалаба келтираётган услуб ва схемани ўзгартирмоқчи эмасман».

Нико Ковач иккинчи ҳужумчи ҳақида: «Сандро Вагнер яқин ўйинларда албатта ўз имкониятини олади ва биз унга ўйин амалиёти учун вақт ажратамиз».

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика