UZ

Сўнгги янгиликлар

01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  2 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  15 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  4 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  29 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  164 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  47 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3

Коутиньо ва "Челси": ҳамкорликнинг иложи борми? Янгиликлар

Коутиньо ва "Челси": ҳамкорликнинг иложи борми?

Бразилиялик ярим ҳимоячи Лондон жамоаси таркибида ўйнаб кета оладими?

Охирги вақтларда Филиппе Коутиньонинг "Стэмфорд Бридж"га йўл олиши ҳақидаги миш-мишлар тобора кўпайиб бормоқда. Бу борада турли вариантлар айтилмоқда: "аристократлар" футболчи учун 80 миллион евро тўлаб сотиб олишлари, ёки ярим ҳимоячини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олишлари мумкин – шунга ўхшаш усулда "Реал"дан Матео Ковачич келганди. 

Яқин кунларда бу трансферга ишониш учун яна бир маълумот пайдо бўлди. Расмий эмас, у қадар ишончли бўлмасада, Нголо Канте "Барселона"га йўл олиши мумкинлиги, Коутиньо эса "кўклар" сафига бориб қўшилиши ҳақида хабар берди. Жуда қийин трансфер иши, ишониш бироз мушкул, аммо нега энди йўқ?! 

Айтишадику, шамол бўлмаса, дарахтнинг учи қимирламайди. "Бавария"га Ханс Флик келганидан сўнг бразилиялик асосий таркиб учун рақобатни Томас Мюллерга ютқазиб қўйди ва мюнхенликлар Коутни сотиб олиш ниятида эмаслардек.

Коронавирус оқибатлари туфайли трансфер ойнасида фаол жамоалар кўп бўлмаса керак. "Челси"ни Виллиан ва Педро тарк этса, ҳужумкор футболчи сотиб олиш эҳтимоли янада ошади. Коутиньо ҳам қанотда, ҳам марказда фойда келтириши мумкин. 

"Челси" яхши зарбага эга футболчини қўлга киритади. Тан олиш лозим, лондонликлар сафида узоқдан аниқ ва самарали зарба бера оладиган футболчи деярли йўқ. "Челси"да бу критерияга мос келадиган охирги футболчи айнан Фрэнк Лампард эди. Кимдир қаршилик билдириб, Виллианни айтар ва 2015/16-йилги мавсумни ёдга олар. Ўшанда бразилияликнинг деярли ҳар бир зарбаси самарали бўларди.

Умуман олганда барчаси оддий. Коутиньо – рақиб жарима майдони яқин жойида "ёпилиб олса", ёки учрашув режа бўйича кетмаса, Лампард учун янги вариант. Бразилиялик кутилмаган қарорлари ва узоқ масофадан берадиган зарбалари билан жамоасига фойда келтириши мумкин.

АПЛ тажрибаси. 2012 йилдан то 2018 йилгача Коутиньо Англия Премьер-лигасида тўп тепган. Дарров бўлмасада, бразилиялик Юрген Клопп "Ливерпулида" етакчилардан бирига айланди. Катта сумма эвазига ҳам "қизиллар" уни "Барселона"га унча истамайгина сотишганди. Коутиньо лигани яхши билади ва адаптацияга кўп вақт талаб қилинмайди. 27 ёшли футболчи учун бу катта устунлик: футболчи қачонлардир машҳурликка эришган чемпионатида яна ўз кучини кўрсатиб қўйиши мумкин.

Челси ҳужум чизиғини кучайтириши лозим. Бу мавсум, худди аввалгисидек "Челси" вазиятлар камлиги, яратилганларидан фойдаланиш ҳамда 2-3-голни уриб ўйинни "тугатиш" имкониятини қўлдан чиқарди. Ҳужум чизиғини тажрибали, АПЛ ҳавосини биладиган, шу билан бирга Примера, Бундеслига ва А Серияда ҳам ўйнашга улгурган футболчини қўлга киритади. Коутиньо 27 ёшда ва бор имкониятини кўрсатиб, аслида қанчалик зўр футболчи эканлигини исботлаши зарур.

Тажриба. Коутиньо жамоасига тажрибаси билан ҳам ас қотади. Айтганимиздек, у деярли барча кучли лигаларда ва Чемпионлар Лигасида ҳам тўп тепган. Агар "Челси"ни Виллиан ва Педро ҳам чиндан тарк этса, Филиппе ҳужум чизиғидаги энг тажрибали футболчига айланиши мумкин. Хаким Зийеш АПЛ даражасидаги чемпионатда ҳали ўйнамаган.

Майдонни кўра олиш қобилияти. Коутиньонинг ижобий жиҳатларидан бири, бу эса "Челси"га катта фойда беради. Матео Ковачич қанчалик яхши ўйнамасин, Жоржиньодан "таянч зонадаги плеймейкерга" айлантиришга уринишмасин, Сеск Фабрегас кетганидан кейин "Челси"да ўша даражадаги пас бера оладиган футболчи йўқ. Коутиньо буни тўғрилаши мумкин.

Коутиньо Тэмми Абрахамни ҳам кучлироқ қилади. Ўзининг креативлиги, тажрибаси ва маҳорати эвазига Коут "Челси" форварди янада кучайиши учун идеал шерик бўлади. Англиялик ҳужумчи бразилиялик билан тил топишиши учун маълум вақт талаб қилиниши аниқ. Бироқ улар кейин АПЛдаги энг зўр жуфтликлардан бирига айланишлари мумкин.

Шу билан бирга "Челси" Филиппе Коутиньони сотиб олиш имконияти билан ижарага олса ютқазмайди. Бразилиялик футболчига ишонч билдириб, имконият берилса, у камида жамоа ўйинини бузиб қўймайди. 


Омонжон Тўхтамирзаев тайёрлади 

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика