Коутиньо қачон сафга қайтиши маълум
10 ноя 2020 22:55
Янгиликлар
Коутиньо қачон сафга қайтиши маълум
Жароҳатидан тикланишнинг сўнгги босқичини якунлаётган "Барселона" ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньо аста-секин машғулотларга қайтиши кутилмоқда.
AS нашрининг ёзишича, вингер келаси ҳафтадан жамоанинг умумий гуруҳи машғулотларига қўшилиши кутилмоқда. Айни дамда клуб шифокорлари уни 21 ноябрь куни "Атлетико"га қарши бўладиган ўйингача сафга қайтаришни режалаштирмоқда.
Коутиньо "Реал"га қарши ўйинда оёғидан жароҳат олганди. Шу сабабли у "Ювентус", "Алавес", "Динамо" Киев ҳамда "Бетис"га қарши ўйинларни ўтказиб юборганди.
Ушбу мавсумда Филиппе 6 ўйинда 2 гол ва 2 ассист қайд этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Фикрлар