UZ

Сўнгги янгиликлар

12:41Лапорта Флик шартномани узайтиришига ишонади  0 12:37U-17 Жаҳон чемпионати. Интизомли, мустаҳкам ва самарали жамоа — Ўзбекистоннинг бўлажак рақиби ҳақида  0 12:13"Барселона" афсонаси молиявий фирибгарликда гумон қилинмоқда  0 11:47Мбаппе мамлакатини ўзгартириши мумкин: Жазоир юлдузни жалб қилишга тайёр  1 11:19Бир ўйин тарихи. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатида Хорватияни қандай енгганди?  3 11:15Қайтиш яқинми? Клопп дунёнинг энг кучли жамоаларидан бирини бошқариши мумкин  1 10:50Евро-2028. Очилиш ва финал учрашувларига мезбонлик қиладиган стадионлар маълум  3 10:24Флик Мессини "Барселона"га қайтишига қарши  3 09:56"Реал"нинг асосий футболчиларидан бири терма жамоаси сафида жароҳат олди  0 09:28VI Ислом Бирдамлик ўйинларида бронза медалини қўлга киритган футзал терма жамоамиз тантанали тарзда кутиб олинди  0 08:59МЮ қишда ярим ҳимоячи сотиб олмоқчи. Жамоа иккита футболчидан бирини танлайди  0 08:31Месси яна бир мундиалда ғалаба қозониш ёки "Олтин тўп"ни қўлга киритиш ўртасида танлов қилди  6 08:03МЮ "бразилиялик Холанд"га қизиқиш билдирмоқда  0 07:37Аморим: "У мен учун ҳақиқий намуна"  0 00:58"Атлетико" Симеоненинг ўғли билан шартномани узайтиришга яқин турибди  0

Коутиньо ҳақида билишингиз керак бўлган 10та маълумот Янгиликлар

Коутиньо ҳақида билишингиз керак бўлган 10та маълумот

6 январь куни "Барселона" Бразилия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньони сотиб олди.

Каталония клуби расмий сайти бразилиялик ярим ҳимоячи ҳақида 10та қизиқарли маълумотни эълон қилди.


1. Коутиньо "Барселона"нинг ғалабасидан 24 кун ўтиб туғилган

Коутиньо 1992 йил 12 июнь куни Рио-де-Жанейрода туғилган. Бундан 24 кун аввал "Барселона" "Уэмбли"да Европа Чемпионлар Кубоги ғолибига айланган эди. Коутиньо Марк-Андре тер Штеген ва Серхио Робертолардан сўнг 1992 йилда туғилган жамоанинг учинчи футболчисига айланди.


2. 77та гол ва 337та ўйин

Жамоанинг янги футболчиси профессионал футболда 337та учрашув ўтказган (305таси клуб миқиёсида, 32таси Бразилия терма жамоасида). Коутиньо ҳозиргача 77 маротаба рақиб дарвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлган.


3. Жарима майдони ташқарисидан гол уриш бўйича АПЛ тўпурари

Филиппе Коутиньо 2016/17 мавсум Англия Премьер-лигасида жарима майдончаси ташқарисидан гол уриш бўйича етакчи бўлди. У 16ликка (жарима майдончаси) кирмай 6та гол урди, шуларнинг 3таси жарима зарбасидан.


4. Эски дўстлар яна бирга

Бразилиялик бир ярим йил давомида "Ливерпуль" сафида Луис Суарес билан бирга тўп тепган. Каталония клубининг яна икки футболчиси Паулиньо ва Рафинья Алькантара эса Коутиньо билан бир терма жамоа шарафини ҳимоя қилади.


5. 15 хил мураббий

Коутиньо фаолияти давомида 15 нафар мураббий қўл остида футбол ўйнаган:

1. Доривал Жуниор ("Васко де Гама");

2. Вагнер Манчини ("Васко де Гама");

3. Карлос Роберто Гаучо ("Васко де Гама");

4. Рафаэль Бенитес ("Интер");

5. Мано Менезес (Бразилия терма жамоаси);

6. Леонардо ("Интер");

7. Жан Пьеро-Гасперини ("Интер");

8. Клаудио Раньери ("Интер");

9. Антреа Чтрамаччиони ("Интер");

10. Луис Фелипе Сколари (Бразилия терма жамоаси);

11. Маурисио Почеттино ("Эспаньол");

12. Брендан Рожерс ("Ливерпуль");

13. Дунга (Бразилия терма жамоаси);

14. Юрген Клопп ("Ливерпуль");

15. Тите (Бразилия терма жамоаси).


6. Коутиньо бир марта "Камп Ноу"да майдонга тушган

Коутиньо фаолияти давомида бир марта "Камп Ноу" аренасида тўп тепган. Бу 2012 йил 5 майда содир бўлган. "Барселона" - "Эспаньол" учрашувида (4:0) бразилиялик 65-дақиқада Альваро Васкес ўрнига майдонга тушган.


7. "Барселона" билан бошқа тўқнашувлар

25 ёшли футболчи "Камп Ноу"дан ташқари "Уэмбли"да "Барселона"га қарши ўйнаган. Ўша ўртоқлик учрашуви 4:0 ҳисобида "қизиллар" ғалабаси билан якунланган эди. Бундан ташқари, Коутиньо Бразилия терма жамоаси ва "Барселона B" ўртасидаги ўртоқлик ўйинида ҳам иштирок этган. Бу баҳсда Рафинья Алькантара Каталония клуби шарафини ҳимоя қилган.


8. Тест!

Коутиньо қуйида кўрсатилган қайси турнирда ғолиб бўла олмаган?

а) Бразилия терма жамоаси билан U20 жаҳон чемпионати

b) Италия Кубоги

c) Англия Кубоги

d) Италия Суперкубоги


9. Икки марта "Ливерпуль"да йил футболчиси

Коутиньо 2015 ва 2016 йилларда "Ливерпуль" томонидан йилнинг энг яхши футболчиси деб топилган. Бразилиялик 2014/15 мавсумнинг рамзий терма жамоасига ҳам киритилган.


10. Коутиньо - оилапарвар

Бразилиялик ярим ҳимоячи хотини Айнани 14 ёшида учратиб қолган ва улар ҳозиргача бирга. Бу жуфтликнинг тўйи 2012 йилда бўлиб ўтган. Уларнинг илк фарзанди Мария 2015 йилда дунёга келган.

Рейтинг: +26   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика