

Бу ҳақда клуб бош мураббийи Юрген Клопп маълум қилди.
"Коутиньода бели билан муаммо бор. У ўтган жумадан бери биз билан шуғулланмаяпти. Афсуски, сешанба куни ("Хоффенхайм") ҳам майдонга тушмайди. "Уотфорд"га қарши баҳсда Старриж ҳам ўйнамайди, аммо у "Хоффенхайм" билан учрашувда иштирок этиши мумкин" - дейди Клопп.
"Уотфорд" - "Ливерпуль" учрашуви 12 август куни бўлиб ўтади. "Хоффенхайм" ҳамда "Ливерпуль" ўртасидаги ўйин эса 15 августда ўтиши режалаштирилган.



