UZ

Сўнгги янгиликлар

18:48"Ювентус" Кимга қизиқяпти  0 18:22"Лестер" етакчиси билан шартномани узайтиради  0 17:53Бир қанча жамоалар "Челси" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  1 17:27"Ал Қодисия" ван Дейкни жалб қилмоқчи  0 16:59Рангник "Бавария"да ишлашдан бош тортди  2 16:35"Флуминенсе" Тиаго Силвага шартнома таклиф қилди  0 16:10"Бенфика" "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисини сотиб олишни режалаштирмоқда  2 15:43Ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси ОЧЛ ҳал қилувчи финал баҳсини бошқаради  10 15:24Япония терма жамоаси бош мураббийи: "Париж Олимпиадасига қитъа чемпионлари мақомида боришни мақсад қилганмиз"  11 15:20Жасур Жалолиддинов: "Олимпиадага чиқиш ҳақида ҳар куни ўйлардик"  3 15:03Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  17 14:44Япония ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финални қабул қилувчи стадион ўйинга шай!  8 14:25Кападзе, Жалолиддинов ва Япония вакиллари Осиё Кубоги бош соврини билан суратга тушди  7 14:01Про лига. 6-тур учрашувларида ишлайдиган расмийлар  0 13:37"Олимпик" иштирокидаги ўйин қолдирилди, "Пахтакор"нинг ўйини бошқа санага ўзгарди  5

Коста-Рика Сувонда шуғулланяпти Янгиликлар

Коста-Рика Сувонда шуғулланяпти

Ўзбекистон терма жамоаси ўртоқлик учрашувлари ўтказиш учун айни дамда Жанубий Кореяда бўлиб турибди.

Терма жамоамиз Кореядаги дастлабки ўртоқлик ўйинида Камерунни 2:0 ҳисобида таслим этди, Шарқий Осиёдаги иккинчи рақибимиз Шимолий Америкадан ташриф буюрган Коста-Рика бўлади.

Луис Фернандо Суарес бошчилигидаги Коста-Рика терма жамоаси ҳам ўртоқлик ўйини ўтказишга улгурди. Улар Жанубий Кореяга қарши баҳс ўтказиб, 2:2 ҳисобида дуранг қайд этишди. Сеул шаҳридаги учрашувдан сўнг Коста-Рика жамоаси Ўзбекистон билан бўладиган баҳс учун Сувонга етиб келди. Шимолий америкаликлар кеча "Suwon World Cup" стадиони ёнида жойлашган машғулот майдонида шуғулланишди.

Коста-Рика сафида жароҳатланганлар йўқ, барча футболчилар машғулотда тўлиқ қатнашишди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон - Коста-Рика учрашуви 27 сентябрь Тошкент вақти билан 11:00да бошланади.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика