Коста-Рика бош мураббийи: "Улар сафида Европада ўйнайдиган футболчилар етарлича"
22 сен 2022 14:29
Янгиликлар
Коста-Рика бош мураббийи: "Улар сафида Европада ўйнайдиган футболчилар етарлича"
"Жанубий Кореяга қарши ўйнаш ёқимли. Жамоамизда вазият яхши, деярли барча соғ. Ушбу ўйинни ўртоқлик ўйини деб бўшаш хато бўлади, чунки жаҳон чемпионати бошланишига оз қолди. Терма жамоада ёш футболчилар кўп. Эртанги ўйинда яхши натижа қайд этиш учун қўлдан келган барча ишни қиламиз.
Жанубий Кореянинг кучи? Улар жуда яхши жамоа. Биз Қатардаги мундиалда Японияга қарши ўйнаймиз, шундай экан Корея билан баҳс жамоамиз учун муҳим аҳамиятга эга. Кореяликлар сафида Европада ўйнайдиган футболчилар етарлича. Уларга қарши ўйинни сабрсизлик билан кутяпман. Ушбу тўқнашув жамоамиз кучини кўрсатиб беради.
Сон Хён Минни тўхтата олсак учрашувда ғалаба қозонишимиз мумкин. Чунки жуда кучли футболчи ва айни дамда яхши формада. Уни ўйиндан узиб қўйишга ҳаракат қиламиз, лекин Жанубий Корея бир футболчига боғланиб қолган жамоа эмас" - дейди Коста-Рика устози Луис Фернандо Суарес.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Фикрлар