UZ

Сўнгги янгиликлар

11:46Неъматулло Қутибоев: "Таркибида Ўзбекистон миллий терма жамоасида ўйнаган футболчилари бор бўлган "Бухоро"га муносиб қаршилик қилдик"  1 11:38Улуғбек Бакаев: "Арал" билан баҳсдаги дуранг адолатли натижа"  1 11:34Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? Николай Егоричевнинг фикрлари  7 11:11Руслан Аҳмедов: "Вилоят ҳокими 2024 йилда "Хоразм" клубига база қуриб беришга ваъда берган"  2 10:55Асрор Алиқулов: "Машъал" гол ўтказмаганига битта сабаб бор"  0 10:45Жасур Жалолиддинов: "Финалда кучли жамоа ютқазди"  14 10:36Анвар Бердиев: "Рақиб 10 киши бўлиб қолганида тайёр ғалабани қўлдан чиқаришни тушунтириш ва тушуниш қийин"  0 10:25"Дўстлик" бош мураббийи Николай Шевченко: "Қўқон-1912" яримта вазиятдан ҳам гол уришга эришди"  1 10:20Муҳсин Низомиддинов: "Дўстлик" жамоасини яхши ўрганиб чиққандик"  0 10:00"Андижон" 8 йиллик қора анъанага чек қўядими?  2 09:40Эшитдик-да! Ўзбекистон U-23 июнь ойида халқаро турнирда иштирок этади, аммо...  17 08:45Улуғбек Ҳошимов: "Кайфиятни туширмаймиз, чунки олдимизда Олимпиада турибди"  12 08:23Русланбек Жиянов: "Финалда ким кучли эканлигини ўйин бўйича кўрсатдик"  13 07:57Ҳусайн Норчаев: "Финалда мағлуб бўлганимиз алам қилди, лекин..."  16 07:25Суперлига қайтмоқда. Бугун "Андижон" "Бобур Арена"да "Сўғдиёна"ни қабул қилади   12

Коррупцияга қарши давра суҳбатлари орқали курашамиз! Янгиликлар

Коррупцияга қарши давра суҳбатлари орқали курашамиз!

Бироз аввал Ўзбекистон Футбол Ассоциациясининг телеграм каналида хабар чиқди:

"Хабарингиз бор, ЎФАнинг масъул ходимлари томонидан 2021 йилги футбол мавсуми старти олдидан Ўзбекистон Суперлига ҳамда Про-лигада иштирок этувчи ҳар бир футбол клуби аъзолари учун келишилган ўйинларга қарши кураш мавзусида давра суҳбатлари ташкил этилиб, бу борада тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

ЎФА ишчи гуруҳи бугун Андижон вилоятидаги фаолиятини давом эттириб, "Андижон", "Андижанка" вакиллари ҳамда футбол ҳакамлари ва назоратчилари билан давра суҳбати ташкил этилди.

Суҳбат давомида 2020 йилда келишилган ўйинларга қарши кураш бўйича амалга оширилган ишлар сарҳисоби тақдим этилиб, 2021 йилда бу борада янада жиддий иш олиб борилиши маълум қилинди.

ЎФА ишчи гуруҳи Андижон шаҳрида жойлашган "Бобур арена" ўйингоҳининг ҳозирги ҳолати билан ҳам танишиб чиқди.

Шунингдек, ишчи гуруҳ Андижон шаҳар Бўстон даҳасида жойлашган вилоят болалар ва ўсмирлар футбол мактаби ҳудудида қурилаётган 60 ўринли ўқув-йиғин базаси билан яқиндан танишди. Андижон футбол ассоциацияси фаолияти ўрганилди ва ушбу ташкилотда меҳнат қилаётган ходимлар билан суҳбат уюштирилди".

Рости, бу хабарни ўқидим. Лекин, кулишни ҳам, йиғлашни ҳам билмай аросатдаман. Майли, олдинги гапларни унутамиз. Ҳозир эътиборимни тортган жиҳатлар ҳақида сизга ҳам маълумот бераман.

1. Эмишки, ЎФАнинг масъул ходимлари томонидан 2021 йилги футбол мавсуми старти олдидан Ўзбекистон Суперлига ҳамда Про-лигасида иштирок этувчи ҳар бир футбол клуби аъзолари учун келишилган ўйинларга қарши кураш мавзусида давра суҳбатлари ташкил қилиб, бу борада тушунтириш ишлари олиб бораётган экан. Бу нима, кимдир тушунтириб бероладими? Наҳот, шундай табаррук ташкилотдагилар футболдаги коррупцияни шу йўл билан тугата олишларига ишонишади?

Агар ҳақиқатан ҳам улар шу усул фойда қилишига ишонадиган даражада соддадил бўлишса, чин кўнгилдан битта маслаҳат бераман: коррупцияга қарши давра суҳбатлари билан эмас, айбдорларни жазолаш билан курашилади! (адашмасам, келишилган ўйинларда иштирок этган клублар ҳали жазоланмади)

2. ЎФА ишчи гуруҳи бугун Андижон вилоятидаги фаолиятини давом эттириб, "Андижон", "Андижанка" вакиллари ҳамда футбол ҳакамлари ва назоратчилари билан давра суҳбати ташкил этибди. Таклиф: шу мавзуда журналистлар билан ҳам давра суҳбати уюштириб, етарлича маълумот берилсин, саволларимизга жавоб топайлик. Ўзимизга савол беришдан чарчадик-да. Илтимос! 

3. Яна, суҳбат давомида 2020 йилда келишилган ўйинларга қарши кураш бўйича амалга оширилган ишлар сарҳисоби тақдим этилиб, 2021 йилда бу борада янада жиддий иш олиб борилиши маълум қилинибди. Баракатопкурлар, ОАВ учун ҳам очилайлик. Сарҳисоб-у режалардан аввало халқ хабар топиши керак. Янглишмасам, халқ тўлаган солиқлар ҳисобидан молиялаштириладиган ташкилотда ишлаяпсизлар?

Албатта, ЎФА масьуллари футболни тозалаш учун олиб бораётган ишларини инкор қила олмаймиз. Лекин, ташкилотнинг ичкарига ёпилиб олгани, ОАВга жавоб қайтармаётгани амалга ошираётган ҳамма ишини йўқдек кўрсатяпти. Тушунинглар ахир, 21-асрнинг 21-йилида яшаяпмиз...

Фахриддин Рўзиев

Муаллиф :
Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика