Коронавирус юқтириб олгани сабабли "Лестер"нинг 7 футболчиси Неаполга бормади
08 дек 2021 23:51
Янгиликлар
Коронавирус юқтириб олгани сабабли "Лестер"нинг 7 футболчиси Неаполга бормади
"Лестер" Европа лигаси 6-тури доирасида "Наполи"га қарши ўйиндан олдин жиддий йўқотишларга учрамоқда.
"Тулкилар" бош мураббийи Брендан Рожерснинг айтишига кўра, жамоанинг 7 футболчиси учрашувда қатнаша олмайди. Футболчиларнинг катта қисми коронавирус юқтириб олган. Аммо мутахассис уларнинг кимлигини айтгани йўқ.
Жерналист Бен Диннерининг ёзишича, Келечи Ихеаначо, Адемола Лукман ва Айосе Перес касаллик юқтириб олган.
"Наполи", "Спартак" М ҳамда "Легия" жамоалари ўрин олган гуруҳда "Лестер" 8 очко билан пешқадам бўлиб турибди. Айни дамда барча жамоаларда гуруҳдан чиқиш учун имкониятлар бор.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Фикрлар