UZ

Сўнгги янгиликлар

01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  1 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  0 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  0 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  3 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  11 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  0 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  2 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  20 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  28 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  9 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  20 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  2 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2

Коронавирус туфайли А Серия етакчилари еврокубокларда азият чекишади Янгиликлар

Коронавирус туфайли А Серия етакчилари еврокубокларда азият чекишади

Айни дамда коронавируснинг асосий ўчоғларидан бири - Италия.

Касалланганлар сони 7900 кишидан ошиб кетди, 450 киши вирусдан вафот этди.

Бу воқеалар фонида Европа топ чемпионатлари орасида италияликлар биринчилардан бўлиб лига баҳсларини тўхтатишга қарор қилишди. Умумий қилиб ҳисоблаганда А Сериянинг ҳар бир турида стадионларга 800 минг киши ташриф буюради, шу сабабли чемпионат тўхтатилиши ҳайрон қоларли воқеа эмас.


"Ювентус" ҳамда "Интер" ўртасидаги учрашув мухлисларсиз ўтди. Криштиану Роналду "кўринмас мухлислар"га беш ташлаб, кайфиятни кўтаришга ҳаракат қилганига қарамай, ўйин ҳудди ўртоқлик учрашувидек ўтди. Футболчи ва мураббийларнинг ҳар бир сўзи эшитилиши - ноодатий ҳолат.


Ҳозир А Серия раҳбарияти ҳеч нарса қила олмайди, чунки вазиятга давлат раҳбариятидагилар аралашган. Италия бош вазирининг шахсан ўзи чемпионат тўхтатилгани ҳақида эълон қилди:


"Бошқа кута олмаймиз. Рақамлар касалланганлар ва вафот этаётганлар сони ошиб бораётгани ҳақида гапирмоқда. Италия фойдасини кўзлаб баъзи ёқимсиз қарорларни қабул қилишимиз керак. А Серия ва бошқа спорт тадбирлари тўхтатилади. Мухлислар буни қабул қилиши керак" - дейди бош вазир.


Сана ҳақида тўхталадиган бўлсак, учрашувлар камида 3 апрелгача ўтказилмайди. Италия клублари еврокубокларда нима қилишни билмай, боши қотган. Масалан, "Ювентус" кейинги сешанба куни Чемпионлар лигаси 1/8 финал жавоб учрашуви доирасида "Лион"ни қабул қилади. Ҳозирча бу борада аниқлик киритилмаган, аммо катта эҳтимол билан ўйин мухлисларсиз ўтади ёки Туриндан ташқарида бўлади. Энг ҳайратланарли натижа - Франция жамоасининг техник ғалабаси бўлади, аммо УЕФА бу ишга қўл урмаса керак.


Италия клублари уй учрашувларини ўзида ўтказиш масаласини ҳал қилган тақдирда ҳам италияликлар Европада энг кўп азият чеккан клублар бўлишади. Чемпионат тўхтатилгани туфайли улар футболчиларнинг формасини бир ритмда сақлаб тура олишмайди. Италия клублари фақат чет элда ўтказиладиган ўртоқлик ўйинларидан умид қилишлари мумкин.


Яна бир муаммо - А Сериянинг қолган ўйинлари нима бўлади? Чемпионат 3 апрелдан давом этади десак ҳам тақвимни суриш қийин ва лига баҳслари майнинг охиригача якунланмайди. Чемпионат ўйинларини бир неча ҳафтага узайтириш қарори ҳақида ўйлаш нотўғри, чунки бу йил ёзда Европа чемпионати ўтказилади.


Умуман олганда, ҳозирча саволлар кўп, аммо тез орада жавоблар пайдо бўлиши керак. Албатта, хавфсизлик биринчи ўринда, бироқ Италия клублари, мухлислари жуда хафа бўлиши аниқ.

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика