UZ

Сўнгги янгиликлар

20:00Суперлига. "Нефтчи" "Қизилқум" билан ўйиннинг сўнгги дақиқасида ғалабани қўлдан чиқарди  39 19:45АПЛнинг бир қанча клублари Дюмфрисга қизиқиш билдирмоқда  0 19:16Франция президенти Мбаппе Олимпиадада ўйнашини хоҳламоқда  3 18:47Малайзия терма жамоаси футболчисига кислота сепилди  3 18:18"Андерлехт" "Бавария" дарвозабонига қизиқмоқда  1 17:49"Бавария" вингери машғулотларга киришди  1 16:55Бьелса Уругвай терма жамоасига ҳаваскорлар лигасидан футболчи чақирди  3 16:28Магуайр жароҳати сабаб мавсумнинг қолган қисмида майдонга туша олмайди  1 16:00Маккенни "Ювентус"да қолмоқчи  0 15:33"Навбаҳор" "Локомотив"га ҳеч қандай имконият қолдирмаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  14 15:11Марказий Осиё. Фақатгина Қозоғистонда етакчи ўзгарди, қолган мамлакатларнинг чемпионатларида ҳаммаси ўз ўрнида  4 14:59Шенсни яна "Арсенал"да ўйнайдими?  2 14:30Тен Хаг раҳбариятдан "Манчестер Юнайтед" таркибини кучайтиришни сўради  4 14:04Аргентина терма жамоаси ва "Барселона" собиқ бош мураббийи ҳаётдан кўз юмди  3 13:38"Бавария" Гвардиолани қайтаришни истамоқда  16

Koronavirus Info. Ўзбекистонда коронавирус қайд этилган 390 нафар фуқародан 188 нафари эркак, 202 нафари эса аёллардир Янгиликлар

Koronavirus Info. Ўзбекистонда коронавирус қайд этилган 390 нафар фуқародан 188 нафари эркак, 202 нафари эса аёллардир

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг телеграмдаги расмий каналида келтирилган рақамларни келтириб ўтамиз.

Аввал хабар қилганимиздек, айни пайтда коронавирус инфекцияси қайд этилган ҳолатлар сони 390 нафарни ташкил этмоқда. Беморларнинг 188 нафари эркак, 202 нафари аёллардир.

Ёш жиҳатдан қарайдиган бўлсак,

0-9 ёшгача – 10 нафар (2,6%);
10-19 ёшгача – 15 нафар (3,8%);
20-29 ёшгача – 59 нафар (15,1%);
30-39 ёшгача – 111 нафар (28,5%);
40-49 ёшгача – 123 нафар (31,5%);
50-59 ёшгача – 48 нафар (12,3%);
60-69 ёшгача – 17 (4,4%);
70-79 ёшгача – 6 (1,5%);
80 ёшдан юқори бўлганлар 1 нафар (0,3%)ни ташкил этмоқда.

Айни пайтда Тошкент шаҳрида 170 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор даволанмоқда. Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикасида 2, Андижон вилоятида 61, Бухоро вилоятида 19, Наманган вилоятида 48, Фарғона вилоятида 64, Хоразм вилоятида 18, Қашқадарё вилоятида 6 ҳамда Навоий вилоятида 2 нафар бемор ҳудуддаги юқумли касалликларга ихтисослашган шифохоналарда даволанишмоқда. Беморларга тиббиёт ходимлари томонидан халқаро стандартлар асосида даво муолажалари олиб борилмоқда.

Беморларнинг 31 нафарида пневмония кузатилмоқда. 9 нафарининг аҳволи оғир, ундан 2 нафарининг аҳволи эса ўта оғир деб баҳоланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутасадди вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда эпидемиологик суруштирув ҳамда коронавирус инфекциясининг тарқалиб кетмаслиги учун барча зарур профилактик чора-тадбирларни амалга оширмоқда.


#уйдақолинг

#ваҳимасизкарантин

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика