UZ

Сўнгги янгиликлар

17:58Кожонинг кейинги тақдири нима бўлади?  0 17:32"Реал" яна бир ҳимоячисини йўқотди  2 17:07​Breaking! Салоҳ "Интер"га қарши ўйин қайдномасидан тушиб қолди  3 16:42"Истиқлол" — Тожикистон чемпиони!  4 16:27"Нефтчи" мураббийи Бошкович штабида иш бошлади  1 16:01"Сўғдиёна" икки футболчиси билан ҳамкорликни давом эттиради  0 15:35Суперлига ўтиш ўйинида ишловчи ҳакамлар маълум  5 14:57Буадди Европа элитаси орасида талаш бўлмоқда  0 14:29"Реал" ва "Барселона" "Манчестер Юнайтед" футболчиси учун курашади  3 14:00"Локомотив" "Динамо" ҳимоячисига жиддий қизиқмоқда  1 13:31"Нефтчи"ни тарк этган футболчи "Навбаҳор"га ўтмоқда  9 13:04"Барселона" етакчисини "Манчестер Сити"га сотмайди  1 12:27Мареска "Челси" ҳужумчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  5 11:59"Андижон" "Сўғдиёна" ва "Нефтчи" ҳимоячиларига кўз тикди  3 11:37"Ливерпуль" Салоҳни "Интер"га қарши ўйин қайдномасига киритмайди  9

Кореялик дарвозабон: "Яна пенальтилар серияси бўлганда, барчаси худди шундай тугарди" Янгиликлар

Кореялик дарвозабон: "Яна пенальтилар серияси бўлганда, барчаси худди шундай тугарди"

Осиё кубоги нимчорак финалидан ўрин олган Саудия Арабистони ва Корея Республикаси ўртасидаги драматик ўйиндан сўнг, учрашувнинг энг яхши футболчиси, корейслар дарвозабони Жо Хён Ву ўйин ҳақидаги фикрлари билан бўлишди.

Эслатиб ўтамиз, Осиё кубогининг икки кучли жамоалари ўртасидаги ўйин пенальтилар сериясигача борди ва унда Корея Республикаси ғалаба қозонди. Серияда иккита пенальтини қайтарган Корея Республикаси дарвозабони Жо Хён Ву бу ғалабага ўзига бўлган ишонч сабаб бўлганини айтди.

"Бунинг барчасига ишонч сабаб бўлди. Мураббий жамоага ишонч берди. У ўйиндан олдин ёнимизга келди ва ўз кучимизга ишонишимиз кераклигини таъкидлади. Айнан шу маслаҳатлар ўз самарасини берди. 

Пенальтилар сериясида ўзимга бўлган ишонч ўта юқори эди. Кейинги босқичга чиққанимиздан шунчаки бахтлимиз. 

Ўзига бўлган ишончга машғулотлар орқали эришилади. Биз жуда кўп вақтимизни пенальтилар сериясига тайёрланишга сарфладик. Сериядаги муваффақиятли ҳаракатларимда термамизнинг дарвозабонлар бўйича мураббийининг ҳиссаси катта. У ёнимга келди ва "Ўзингга ишон. Қандай қарор қабул қилишингдан қатъий назар, бу ишни ишонч билан бажар", деди. Мен айнан шундай қилдим. Яна пенальтилар серияси бўлганда, барчаси худди шундай тугарди", -дейди Жо Хён Ву.

Маълумот учун, Корея Республикаси Осиё кубоги чорак финалида Австралияга қарши баҳс олиб боради. 

Рейтинг: -3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика