UZ

Сўнгги янгиликлар

08:26Луис Энрике ПСЖнинг EЧЛдан чиқиб кетишига муносабат билдирди  2 08:00ПСЖ — «Боруссия» учрашувининг «man of the match» соҳиби маълум  5 07:32Эрон чемпионати. Остон рамзийдан жой олди, Машариповчи?  2 07:07Аббосбек Файзуллаев РПЛ рамзий терма жамоасидан ўрин олди  4 06:20Чемпионлар лигаси 1/2 финал. ПСЖ - "Боруссия Д" 0:1  2 06:127та гол урилган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  1 01:53ЕЧЛ. "Боруссия" жавоб ўйинида ҳам ПСЖни мағлуб этиб, дастлабки финалчига айланди  89 01:19Месси тарихда голлар ва ассистлар бўйича пента-трикка эришган биринчи футболчига айланди  42 00:54Агуэро бўлажак АПЛ ғолибини тахмин қилди  3 00:25Испаниялик футболчи юрак хуружига учраган мухлис сабабли ўйинни тўхтатишни сўрагани учун майдондан четлатилди  1 00:06БАА Про лигаси. Эркинов 68 дақиқа ўйнаган баҳсда "Ал Ваҳда" ғалаба қозонди  0 23:48"Ланс" ҳимоячиси ўғрилик қурбони бўлди  2 23:31БМТ 25 майни Бутунжаҳон футбол куни деб эълон қилди  3 23:14Мбаппе Усэйн Болтни пойгага чорлади  1 22:52Миржалол Қосимов: "Клубда ҳеч ким абадий эмас, мен ҳам қачондир кетаман"  9

Кўпчилик Ўзбекистон терма жамоасини европалик мураббий бошқаришини хоҳлаяпти (Сўровнома якунлари) Янгиликлар

Кўпчилик Ўзбекистон терма жамоасини европалик мураббий бошқаришини хоҳлаяпти (Сўровнома якунлари)

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаш баҳсларидаги иштирокини анча барвақт тугатди.

Биз шу пайтгача иккинчи босқичдан деярли қийналмай ўтиб келгандик. Лекин бу сафар ўхшамади. Гуруҳ ўйинларини Саудия Арабистонидан сўнг иккинчи ўринда тугатган бўлсак-да, учинчи раундга йўл олиш учун бу етарли бўлмади. Натижада бош мураббий Вадим Абрамов истеъфога чиқарилди. 

Аслида шундай бўлиши кутилган ҳол эди, чунки одатда терма жамоа ўз олдига қўйилган миссияни бажара олмаса, биринчи навбатда мураббий ишдан кетади. Энди бўлса бош жамоамизни ким бошқаради деган савол кун тартибида турибди.

Телеграм каналимизга "Ўзбекистон миллий терма жамоасининг янги бош мураббийи ким бўлиши керак?" сарлавҳали сўровнома қўйгандик. Ўтган вақт давомида 14 мингдан зиёд мухлис сўровда қатнашиб, ўзларига маъқул вариантни танлашган. 

Сўровнома қатнашчиларининг деярли ярми, яъни 46 фоизи "Бизга европалик мураббий керак" вариантида тўхталган. Мураббийлар орасида энг кўп овоз йиғган Рўзиқул Бердиев бўлди. "Насаф" устози бу борада 29 фоиз овоз тўплади. Қуйидаги суратда сўровнома натижаларини келтириб ўтилган. Ким янги бош мураббийи бўлишини эса ЎФА ҳал қилади.

 

Навбатдаги бош мураббий ўзимиздан бўладими ёки четданми, буни яқин бир-бир ярим ой ичида билиб олсак ажаб эмас.

Рейтинг: +30   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика