Конте: Террини яна бир мавсум “Челси”да олиб қолмоқчи эдим
11 мар 2018 01:40
Янгиликлар
Конте: Террини яна бир мавсум “Челси”да олиб қолмоқчи эдим
“Челси” бош мураббийи Антонио Конте жамоасидан ҳимоячи Террининг кетиши ва унинг жамоадаги ўрни ҳақида гапирди.
“Бу биз учун катта йўқотиш эди. Мен уни яна бир мавсум олиб қолишга уриндим, аммо у майдонга доимий тушишни истади. Жон Террининг роли ўтган мавсумда бетакрор бўлди. У кўп ўйнамади, аммо шунга қарамай, жамоани ўз ортидан етаклаши ва бошқа хислатлари ҳурматга лойиқ эди. У ечиниш хонасида менга жуда кўп ёрдам берган, у ҳақда гаирганда биз катта тажрибага эга футболчини кўз олдимизга келтирамиз.
“Челси” Террининг уйи ҳисобланади. У бу ерга исталган пайтида келиши мумкин. “Челси” эшиклари унинг учун доим очиқ. Мен доим уни курганимда хурсанд бўламан. Ўйлашимча, “Челси” футболчиларига ҳам собиқ сардорлари билан кўришиш ажойибб иш бўлади”, дея Контенинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Sky Sports.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. Кападзе "Навбаҳор"даги дебютида Самарқандда "Динамо"ни енгди
Суперлига. Амалдаги чемпион "Нефтчи" ўз уйида "Машъал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Суперлига. Шаланинг сўнгги дақиқаларда урган голи "Насаф"га ғалаба тақдим этди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Вильярреал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Ямалдан хет-трик
Фикрлар