Конте мураббийлик фаолиятидаги ўзининг 220-ғалабасига эришди

13 май 2017, 02:12
Лондоннинг "Челси" жамоаси Англия премьер лигаси тугашига икки тур қолганида муддатидан аввал чемпионлик масаласини ҳал этди.


"Челси" 36-тур доирасида сафарда "Вест Бромвич"га қарши тўп сурди ва кичик ҳисобда ғалаба қозонди.

Бу ғалаба Конте ва унинг жамоаси "Челси"га Англия премьер лигасидаги олтин медалларни тақдим этди.

Контега АПЛ чемпионлигини келтирган ғалаба мураббийнинг фаолиятидаги 220-ғалабаси сифатида қайд этилди.

Антонио Конте бунга қадар Италия А Сериясидаги 3 йиллик фаолиятида ҳам доим чемпионликни нишонлаганди. Италиялик мутахассис Англияда ҳам бу ёқимли анъанасини давом эттиришга эришди.

Оддий аскарликдан генералга айланган - Конте

"Челси"ни чемпион қилган барча инсонлар (ФОТО)

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›