UZ

Сўнгги янгиликлар

10:17Индонезия U-23 мураббийи Шин Таэ Йонг: "Охирги имкониятдан фойдаланишга уриниб кўрамиз"  0 09:45Ироқ U-23 устози Радҳи Шенаишил: "Қўл остимдаги барча футболчилар Олимпиадага боришга муносиб"  0 09:15"Челси" собиқ мураббийини ортга қайтариш ҳаракатини бошлади   1 08:48Ди Мария янги мавсумда Мессининг жамоадошига айланадими?  4 08:25ФАКТ. Ўзбекистон U-23 Осиё кубокларида Японияга ютқазмаган   10 07:58Про лига. Бугун 6-турдан ўрин олган барча ўйинлар бўлиб ўтади   0 07:24U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон бугун финалда Япония билан ўйнайди  20 07:05Европа лигаси. "Рома" - "Байер" 0:2  1 07:00Европа лигаси. "Марсель" - "Аталанта" 1:1  0 06:50АПЛ. "Челси" - "Тоттенхэм" 2:0  0 06:40U23 Осиё кубоги. Ироқ - Индонезия 2:1  2 02:13Конференциялар лигаси. Голларга бой ўтган ўйинларда "Олимпиакос" ва "Фиорентина" ғалаба қозонди  3 02:02Европа лигаси. "Марсель" ва "Аталанта" муроса кўчасини танлади, "Байер" эса "Рома" майдонида ишончли ғалабага эришди  22 01:30АПЛ. Лондон дербисида "Челси" "Тоттенхэм"ни мағлубиятга учратди  3 00:53Германияда эркаклар футбол жамоасига илк маротаба аёл бош мураббий тайинланди  3

Конте: “Ғалабадан сармастман. “Интер”нинг аввалги шуҳратини тикладик” Янгиликлар

Конте: “Ғалабадан сармастман. “Интер”нинг аввалги шуҳратини тикладик”

“Интер” бош мураббийи Антонио Конте А Сериянинг навбатдаги турида “Сампдория” (5:1) устидан қозонилган ғалабадан кейин жамоасининг чемпионлиги ҳақида тўлқинланиб гапирди.

“Менга, футболчиларга, жамоамизнинг чемпионлигига эришишига ҳисса қўшган барча барчага бу улкан хурсандчилик бахш этади. “Интер” 11 йилдан буён чемпионликни орзу қилиб келди ва бу йил Скудетто учун ҳар галгидан бошқача курашди. 

Мухлисларимиз айниқса бу кунни анча орзиқиб кутишди ва биз уларни бахтли қила олганимиздан мамнунмиз. Байрамлар улашишда давом этамиз. Сўнгги 19 та учрашувнинг 16 тасида ғолиб чиқдик, 3 та дуранг қайд этдик. Бу ажойиб кўрсаткич.

Келажагимни муҳокама қилмоқчи эмасман. Мен айни пайтдаги ҳолатимиз ҳақида гапирмоқчиман. Қанча кўп тер тўкканимиз, заҳмат чекканимиз ўзимизга аён. Шу сабаб бугун чемпионликдан масрурмиз. Икки йил ичида биз ўша рақибларига қўрқув соладиган “Интер”ни қайта тиклай олдик.

Ўйлашимча, икки йиллик меҳнатимиз эвазига жамоа ҳар тарафлама ўз мавқеини тиклади. Жамоа раҳбарлари, мухлислар мендан нимани кутаётганини тушуниб тургандим. Уларнинг ишончини оқлаганимдан хурсандман. Бу йигитлар бундан яхшироқ ва кучлироқ бўлишларига кўзим етади. Улар ғолиблар ва бундан кейин янада ўсишда давом этишади”, дея Контенинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Sky Sport Italia.


Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика