UZ

Сўнгги янгиликлар

00:17Неъматилло Қуттибоев: "Бугун ғалаба қозонмасак, "Локомотив" билан орадаги фарқ ортиб кетарди"  0 00:02Асрор Алиқулов: "Кубокка даъвогар жамоани мусобақадан чиқариб юбордик. "Нефтчи"нинг услубига тайёр эдик"  1 23:50Ўзбекистон аёллар терма жамоаси назорат ўйинида Фаластинни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  0 23:28Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бенфика" – "Бавария". Таркиблар аниқ!  0 23:11Зико: "Европа футболига ҳаддан ташқари юқори баҳо бериб юборилган"  5 23:10Виталий Левченко: "Битта учрашувга қараб фикр чиқариш нотўғри. Ҳеч нимани беркитмаяпмиз, исталган саволингизга жавоб бераман"  8 22:50Санчога Туркиядан харидор чиқди. Футболчига катта маош таклиф қилинмоқда  0 22:23Мбаппе касаллик туфайли 4-5 кг вазн йўқотди  2 21:50"Ньюкасл" Эланга учун 45 миллион фунт таклиф қилди, аммо  0 21:30Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" ўз уйида "Машъал"га мағлуб бўлиб, мусобақа билан хайрлашди. "Сўғдиёна" "Қизилқум"ни қийинчиликсиз мағлубиятга учратди  75 21:05"Ал Қодисия" МЮ қизиқаётган ҳужумчига 15 млн евро таклиф қилди  0 20:39Эшитдик-да! "Арал"га учралган мағлубиятдан сўнг "Локомотив" мураббийлар штаби жамоани тарк этди  11 20:08Про лига. "Арал" тур марказий ўйинида "Локомотив"дан устун келди  3 19:42"2+1" қайд этган ҳужумчи, тур голини урган ёш хавбек, жамоасини муқаррар голлардан қутқарган дарвозабон — Суперлигада 13-турнинг энг яхшилари  1 19:2538 ёшга тўлган Лионель Месси ҳақида 38 та қизиқарли маълумот  9

Конфедерациялар кубогидаги ўлим ёки Марк-Вивьен Фоэнинг вафотига 14 йил бўлди ВИДЕО Янгиликлар

Конфедерациялар кубогидаги ўлим ёки Марк-Вивьен Фоэнинг вафотига 14 йил бўлди ВИДЕО

2003 йилнинг 26 июнь санасида Францияда ўтаётган Конфедерациялар кубоги мусобақасининг ярим финалида Колумбия ва Камерун тўқнаш келганди...

Катта мусобақа финалидан сўнг бундай воқеани деярли ҳеч қачон кўрмагансиз: Мағлуб бўлган жамоа сардори ғолиб жамоаси сардори билан биргаликда совринни қабул қилиб олмоқда. Финалда ютқазган жамоа чемпионлар билан биргаликда стадионни айланиб чиқишмоқда. Мухлислар ҳар иккала жамоани бир хилда олқишлашмоқда. Сабаби ўша пайтда ким ғолиб, ким мағлуб экани умуман аҳамиятга эга эмасди.

2003 йил Франциянинг Париж шаҳрида ўтган Конфедерациялар кубоги у қадар ёрқин бўлмади, бироқ энг таъсирли мусобақага айланди. Футбол иккинчи планга тушди, чунки уч кун олдин катта фожеа рўй берганди. Мусобақа ярим финали доирасидаги Камерун – Колумбия учрашувида африкаликлар ярим ҳимоячиси Марк-Вивьен Фоэ майдон марказига яқин жойда ерга йиқилди ва қайтиб ўзига келмади...

«Майдон марказида йиқилиб тушганида бу қадар жиддий нарса бўлганини ўйламагандик, – деб хотирлайди Камерун терма жамоаси посбони Карлос Камени. – Нима учун у йиқилди? Балки, чарчоқ таъсир қилгандир. Майдонга қайтишига шубҳа қилмаган эдик».

Шифокорлар футболчининг юрагини ишга туширишга ҳаракат қилишди, бироқ ўша воқеадан бир соат ўтиб Фоэ вафот этди.

28 ёшли Фоэнинг вафоти барчани шок ҳолатига тушириб қўйди. Ўша кун бироз кечроқ ўтказилган иккинчи ярим финал доираисидаги Франция – Туркия ўйини бир дақиқалик сукут сақлаш билан бошланди. Фоэ Франциянинг «Лион» клубида ўйнарди, шу боис бу терма жамоанинг кўплаб футболчилари билан таниш эди. Айниқса Франция посбони Грегори Купе «Лион»да Фоэ билан бирга фаолият олиб борар эди. Французлар ўша баҳсдаги илк голни камерунлик футболчининг хотирасига бағишлашди: Тьерри Анри ҳисобни очган вазиятда барча футболчилар қўллари билан осмонга ишора қилишди.



Франция ярим финалда ғолиб бўлиб (3:2) финалга чиқди. Финалда эса Камерун мағлуб этилди (1:0). Французларга ўз майдонидаги мусобақада ғолиб чиқиш жуда муҳим эди:

«Қўшимча босимни ҳис қилардик. Биринчидан ўз мухлисларимиз қаршисида ўйнардик. Иккинчидан ЖЧ-2002да гуруҳда биронта гол ура олмай қолиб кетган эдик. Шу боис ўзимизни кўрсатишимиз керак эди», - дейди ярим ҳимоячи Робер Пирес.

Барибир натижа иккинчи планга тушиб қолди. Фоэнинг вафотидан кейин хаттоки финал бекор қилиниши ҳам мумкин эди. Агар Камерун финалдан воз кечса ҳеч ким улардан хафа бўлмас эди. Бироқ йигитлар ўзларида куч топишди ва ҳал қилувчи баҳсга чиқишди.

«Уни йўқотганимиздан сўнг мусобақани давом эттириш учун кучимиз қолмаганди, - дейди Карлос Камени. – Аммо унинг қандай жангчи бўлганини, ғалабага бўлган иродаси қанчалик кучли эканини эслагач, барчамиз финалда ўйнашга қарор қилдик. Фоэ хотираси учун ҳам майдонга тушдик».



Жамоа сардорлари финалга Фоэнинг катта расмини кўтариб чиқиб келишди. Учрашувдаги ягона, Анрининг олтин голидан сўнг жамоалар кубокни биргаликда қабул қилиб олишганди.

«Бу жуда ҳам таъсирли, жуда ҳам ҳиссиётли вазият эди, - деб ёдга олади Франция терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Жибрилль Сиссе. – Барчамиз тўғри иш қилаётганимизни тушуниб турардик. Бу жуда яхши вазият эди».

Мусобақа ёрқин вазиятлари видеосини томоша қилиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг: ВИДЕО


ФИФА расмий сайтидан Нарзулла Сайдуллаев таржимаси

Рейтинг: +24   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика