Конехо: “Реал” Кейлор Навасни харид қилса, хато қилмайди”
29 июл 2014 12:35
Янгиликлар
Конехо: “Реал” Кейлор Навасни харид қилса, хато қилмайди”
Коста-Рика терма жамоаси дарвозабонлар мураббийи Габело Конехонинг фикрича, Мадриднинг “Реал” клуби Кейлор Навасни сотиб олса, бундан ҳеч нарса ютқазмайди.
“Агар “Реал” Навасни сотиб олса, уларда Касильясга ўхшаш яна бир дарвозабон пайдо бўлади. У дарвоза чизиғида тезкор, реакцияси ва ҳаракати жуда яхши. “Реал”нинг устунлик жиҳати шундаки, улар иккинчи қаватда ўйнашда ва иккала оёқда ажойиб техникаси билан устун. Агар Навас “Реал”га ўтса, биз жуда хурсанд бўламиз” – дейди Конехо.
Фикрлар