Компани май ойидан буён биринчи ўйинда майдонга тушиб жароҳат олди
22 сен 2016 07:41
Янгиликлар
Компани май ойидан буён биринчи ўйинда майдонга тушиб жароҳат олди
«Манчестер Сити» ҳимоячиси Венсан Компани Англия лига кубоги 3-босқичида «Суонси»га қарши ўйинда (2:1) жароҳат олди.
Учрашув охирида «Сити» аъзоси жароҳат олди ва баҳсни охирига етказа олмади. Хосеп Гвардиол барча ўзгаришларни амалга ошириб бўлгани учун Компани жамоасини 10 киши қолдирди.
«Суонси»га қарши ўйин Компани учун май ойидан буён биринчи ўйин эди. Ўшанда у «Реал» билан баҳсда 10-дақиқада жароҳат олганди.
Фикрлар