UZ

Сўнгги янгиликлар

01:41А Серия. Аллақачон чемпионликка эришган "Интер" А Сериядаги иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олди  4 01:23"Жирона" Чемпионлар лигасига чиқди! Жамоа тарихида илк бор еврокубокларда иштирок этади  1 01:00Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Насср" ўз уйида йирик ғалабага эришди, Роналдудан хет-трик! Рақиб сафида Ал Бухорий ўйнади  6 00:51Роналду Саудия Арабистони лигасидаги сўнгги 5та ўйинда 3та хет-трик қайд этди  4 00:17"Улар жуда олдинлаб кетишган". Канчельскис Ўзбекистон ва Қозоғистон футболини таққослади  8 23:31"Реал" — Испания чемпионати ғолиби!  26 23:31Ла Лига. "Жирона" ўз уйида камбэк қайд этиб, "Барселона"ни мағлуб этди. Чемпион номи аниқ бўлди  82 23:27АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Вулверхэмптон"ни йирик ҳисобда таслим этди, Холанддан покер!  10 23:12Александр Хомяков: "Бизга чап оёқ етишмади"  6 23:04Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат"  9 22:35Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" 3:1   3 22:30Бундеслига. "Боруссия Д" - "Аугсбург" 5:1   0 22:29Анчелотти Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди  5 22:15ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 21:58"Боруссия" футболчиси оғир вазн сабаб клубдан кетади?!  2

Комор ороллари ТЖ дарвозасида турган ҳимоячи 6 зарбадан 4 тасини қайтарди. Бу ҳали ҳаммаси эмас Янгиликлар

Комор ороллари ТЖ дарвозасида турган ҳимоячи 6 зарбадан 4 тасини қайтарди. Бу ҳали ҳаммаси эмас

Африка Кубоги 1/8 финалида мусобақа мезбони Камерун қийинчилик билан Комор оролларини 2:1 ҳисобида таслим этди.

Меҳмонларнинг уч нафар кипери сафда бўлмагани туфайли дарвозага чап қанот ҳимоячиси Шокир Ал Хадур (бўйи – 172 см) туришга мажбур бўлди. Салим Бен-Буана жароҳат олган бўлса, Мойад Уссейнида коронавирус аниқланган ва Али Аҳмади COVID қоидаларини бузганди.

Ал Хадур дарвоза томон йўлланган 6 зарбадан 4 тасини қайтаришга эришди. У 52 бор тўпга тегинди ва ўз жарима майдонидан 42 узатмани амалга оширди. Шунингдек, 30 ёшли футболчининг либосидаги рақамни скотч билан ўзгартиришга тўғри келди.

Қўшимчасига, Комор ороллари 7-дақиқаданоқ бир киши кам бўлиб ўйнашига тўғри келди. Жамоа сардори Нажим Абду қўполлиги учун майдондан четлатилди.

Рейтинг: +30   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика