UZ

Сўнгги янгиликлар

07:39U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун нимчорак финал йўлланмаси учун майдонга тушамиз  0 02:50ЖЧ-2026 саралаши. Хорватия жаҳон чемпионатида, Германиядан ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:55U-17 Жаҳон чемпионатида 1/8 финалга чиққан илк иштирокчилар маълум бўлди  7 01:33Одил Ҳамробеков: "Эрон термасидаги жамоадошларим финалга чиққанимиз билан табриклашди"  3 01:15Рустам Ашурматов: "Фабио Каннаваро ўзи билганларини ўргатиб, барчасини бирдек олиб бормоқда"  4 01:00Абдулла Абдуллаев: "Ҳақли равишда ғалаба қозондик"  0 00:51Отабек Шукуров: "Йиғин бошлангандан кейин 4 кун мобайнида мураббийлар Мисрнинг қандай ўйнашини уқтириб борди"  6 00:23Элдор Шомуродов: "Замонавий футболда барчасига тайёр туриш керак"  8 00:10Фабио Каннаваро: "Жаҳон чемпионатига чиққандан кейин стратегия тузилган ва биз буни бажариш учун қўлимиздан келганини қиламиз"  16 23:54Мбаппе рекорд ўрнатди  4 23:10Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср 2:0  20 23:01Миср 8 ой деганда илк марта ютқазди  21 22:53Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз  466 22:23"Барселона" "Челси" билан бир ҳимоячи учун курашади  0 22:09Остон Ўрунов миллий термадаги 9 ва 10-голларини урди  6

Комилжон Расулов футбол ҳакамлигидан умрбод четлатилди Янгиликлар

Комилжон Расулов футбол ҳакамлигидан умрбод четлатилди

ЎФА ҳакамлар қўмитаси қарори эълон қилинди.

Coca Cola Суперлиганинг 19-туридан ўрин олган “Бухоро” - “Олимпик” учрашувида баҳс бош ҳаками 100-дақиқада пенальти белгилади ва бу учрашув натижасига таъсир қилди.

Ушбу ҳолат юзасидан ЎФА махсус инспекцияси томонидан ўтказилган ўрганишлар давомида бош ҳакам Комилжон Расулов VAR такрорларини кўриш учун монитор олдига келган вақтида бутун бошли “Бухоро” жамоасининг мураббийлар штаби ҳамда захира ўйинчилари унга халақит бериб, турли куракда турмайдиган сўзлар билан ҳақоратгани маълум бўлди. Шу туфайли, бош ҳакам VAR мониторини кўриб, хато қилаётганини билса ҳам, ҳиссиётларини жиловлай олмасдан “Бухоро” дарвозасига пенальти белгилаган. Комилжон Расулов ўз тушунтириш хатида айбига тўлиқ иқрор бўлиб, қасддан, ҳиссиётларини жиловлай олмай, нотўғри қарор чиқарганлиги учун ўз пушаймонлигини билдириб ўтди.

Аниқланган ҳолат юзасидан келтирилган барча далилларга кўра, бош ҳакам Комилжон Расулов қоидаларга зид қўпол хатоси туфайли Ҳакамлар тартиб-интизом кодексининг 4.3-бандига мувофиқ футбол ҳакамлигидан умрбодга четлатилди.

Рейтинг: +47   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика