UZ

Сўнгги янгиликлар

Коман "Бавария"нинг шартномани узайтириш борасидаги таклифига рад жавобини берди Янгиликлар

Коман "Бавария"нинг шартномани узайтириш борасидаги таклифига рад жавобини берди

"Бавария" вингери Кингсли Коман мюнхенликларнинг шартномани узайтириш борасидаги таклифини рад этди.

"Бавария" раҳбарияти франциялик футболчи билан 2026 йилга қадар мўлжалланган шартнома имзолашни режалаштиришган эди, аммо рад жавоби олинди.

24 ёшли Коман жорий мавсум "Бавария" сафида Германия чемпионати доирасидаги 19та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 10та ассист қайд этди.

Кингслининг немис клуби билан тузган амалдаги шартномаси 2023 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика