Кокорин Монакодаги кеча учун узр сўради

Aslanov Jasurbek
8 июл 2016, 14:47
"Зенит" ҳужумчиси Александр Кокорин Монте-Карлодаги кечада иштирок этгани борасида баёнот берди.

"Бундай можаро содир бўлганидан афсусдаман. Ҳаракатларим кимни хафа қилган бўлса, улардан узр сўрамоқчиман. Ўзимни оқламоқчи эмасман, аммо шампан виноси, тўланган маблағ ва Россия мадҳиясига алоқам йўқ. Асоссиз айблаш нотўғри. Бу видеони тарқатган нашрни судга бермайман, чунки ундан олдин Мамаевнинг муштлашгани ҳақида хабарлар тарқалган эди ва бу ёлғон" - дейди Кокорин.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›