Коке: "Эртага хаётимдаги мухим ўйинларимдан бирини ўтказаман"

Aziz Tukhtamuradov
21 апр 2014, 21:08
«Атлетико» ярим ҳимоячиси Коке «Челси»га қарши ўйин борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Чемпионлар лигасининг ярим финалида жамоам билан бирга ўйнаш орзуим эди. Ушбу ўйинда иштирок этиш, мен учун шубхасиз катта тажриба бўлади.

Эртанги ўйинда мухлислар кўп нарсани хал қиладилар.

Торрес доимо мени қойил қолдириб келган. Мухлисларимиз хам уни яна кўришдан хурсанд бўлишларига ишонаман. Торресга барча-барча яхши тилакларимни тилайман. Фақат эртанги ўйинда эмас.

Эртанги ўйин ҳаётимдаги муҳим ўйинлардан бири бўлишига ишонаман. Бор диққат эътиборимизни ушбу ўйинга қаратганмиз», – деб айтиб ўтди Коке.

Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: championat.asia