Кожо Жоэль: "Эътиборлироқ бўлишимиз керак эди"
11 сен 2024 11:45
Янгиликлар
Кожо Жоэль: "Эътиборлироқ бўлишимиз керак эди"
Қирғиз Республикаси терма жамоаси ҳужумчиси Кожо Жоэль Қирғиз Республикаси - Ўзбекистон (2:3) учрашувидан сўнг ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
"Бугун жуда қизиқарли ва қийин учрашув ўтказдик. Рақибимиз бугун ўзининг энг яхши ўйинини намойиш этди. Биз ҳам бугун яхши ўйин намойиш этдик, аммо очколарсиз қолдик. Ўзбекистон терма жамоасини бугунги ғалаба билан табриклайман. Биз ўйин давомида икки маротаба ҳисобда олдинга чиқиб олдик, аммо рақиб тезда жавоб голларини урди. Эътиборлироқ бўлишимиз керак эди. Иккинчи бўлимда етарлича эътиборли бўла олмаганимиз сабаб мағлуб бўлдик деб ўйлайман. Ушбу муаммога ечим топсак, натижаларимиз яхшиланишига ишонаман" - дея фикр билдирди Жоэль Кожо

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Фикрлар