Клублар ўртасидаги ЖЧ учрашувига уч минг мухлис келди. Бу турнирдаги энг ёмон натижа
18 июн 15:18
Янгиликлар
Клублар ўртасидаги ЖЧ учрашувига уч минг мухлис келди. Бу турнирдаги энг ёмон натижа
АҚШдаги клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўйинида 3412 томошабин иштирок этди – бу турнирдаги энг паст натижа.
Жанубий Кореянинг "Ульсан" клуби Жанубий Африка Республикасининг "Мамелоди Сандаунз" жамоасига гуруҳ босқичи 1-турида 0:1 ҳисобида ютқазди. Орландодаги "Inter&Co Stadium"да ўйин боши торнадо яқинлиги сабабли 65 дақиқа кейинга сурилди, ўйинчилар кийим алмаштириш хонасига кириб кетишди, томошабинлар эвакуация қилинди.
25500 томошабин сиғадиган аренага 3412 киши ташриф буюрди. Бу турнирдаги энг паст кўрсаткич. Сиэтлдаги "Люмен Филд"да бўлган "Ривер Плейт" – "Урава Ред Даймондс" (3:1) ўйинига 11974 томошабин ташриф буюрган.
Таъкидлаш керакки, "Ульсан" ва "Мамелоди" ўйини – ФИФА веб-сайтида томошабинлар сони кўрсатилмаган ягона ўйин.
Ўхшаш янгиликлар
13:29
Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига тайёр (Кичик мундиал ҳақида билишимиз керак бўлган маълумотлар) 3
17:48
Мундиалга саноқли кунлар қолди: Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг гуруҳдошлари таркиби аниқ! 6
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Фикрлар